1447 йил 27 зулҳижжа | 2026 йил 13 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Жиддада динлар ва маданиятлараро диалог мавзусида анжуман бўлиб ўтди

11:14 / 26.12.2018 2713 pdf Ўқиш режими + -

Ислом ҳамкорлик ташкилоти томонидан ташкил этилган ушбу тадбирда сиёсатчилар, тадиқиқотчилар ва ташкилотнинг ходимлари иштирок этди, деб хабар беради IQNA.

 “Динлар ва цивилизациялар ўртасидаги диалоглар, ташаббуслар, имкониятлар  ва уфқлар” номли ушбу йиғилишда динлар ва маданиятлар ўртасидаги диалоглар тарихига назар солинди. Ливан университети Ислом тадқиқотчи  олими, айни пайтда ёзувчи Ризван ал-Саййид бу анжуман, асосан бугун Исломият олдида турган муаммоларни ўрганишга бағишланди, деб айтган. Ризван ал-Саййид “Тадқиқотчи Самуэл Хантингтоннинг “Маданиятлар тўқнашуви” ҳақидаги мақоласи бу Ислом дунёси ва бошқа дунё ўртасидаги алоқалари тарихида бурилиш нуқтаси бўлди. Айрим мусулмон мутафаккирлари ва ғарб олимлари  бу илмий мулоҳазани ўтган асрнинг 90-йилларида чуқур ўрган эдилар” деди.

Самуэл Хантингтоннинг “Маданиятлар тўқнашуви” номли мақоласи 1993 йилда ёзилган бўлса-да, 2001 йил 11 сентябрь воқеаларидан сўнг жуда ҳам кўп ўқиладиган мақолага айланган эди. Унда Ғарб ва ислом, насроний ва мусулмон, Фаластин, Афғонистон, Босния-Герцоговина, Чеченистон инқирози мавзулари тадқиқ этилган. Бироқ кўплаб сиёсатчилар томонидан дунёнинг келажакдаги ҳолати, бу муаммоларнинг нима билан якун топиши борасида аниқ тўхтамга кела олмаётганлари ҳақида фикр юритилган эди. Аввалида қуруқ хаёллар деб қараб келинган ушбу мақолага 11 сентябрь воқеаларидан сўнг энг долзарб мавзу сифатида қараш пайдо бўлган.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Париждаги араб маданияти кўргазмасида Қуръони Каримнинг нодир қўлёзмалари тақдимоти турли мамлакатлардан ташриф буюрувчиларда катта қизиқиш уйғотди. Бу ҳақда давоми...

1542 11:20 / 07.11.2023
Ассалому алайкум азиз юртдошим Тонгга етказганига шукр. Кунингиз унумли бўлсин. Ҳайитга бир кун қолди. Иншааллоҳ, Рамазон ойининг сўнги куни. Ой давомида давоми...

2350 09:58 / 01.05.2022
Мамлакатимизнинг АҚШдаги элчихонаси ва НьюЙоркдаги бош консулхонаси ташаббуслари билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси масъул ходимларидан иборат бир гуруҳ давоми...

2773 17:13 / 23.04.2022
.АлРай, ахборот сайтининг хабар беришича, Вақф ва Исломий ишлар вазирлиги ушбу йўналиш бўйича махсус режа ишлаб чиққан.Вазир ўринбосари Фарид Амадининг маълум давоми...

2285 08:00 / 05.01.2019
Аудиолар

232739 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151296 14:35 / 11.08.2021