1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

ЖАЖЖИ МУСУЛМОН

05:00 / 16.02.2017 4442 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(болалар учун кичик барнома) 



Мен кимман?

Менинг Роббим Аллоҳдир,

Бунга қалбим гувоҳдир.

Пайғамбарим Муҳаммад,

Умматиман тоабад.

Китобимдир Қуръоним,

Унга фидодир жоним!

«Кимсан?» десангиз қай он,

Айтаман: «Мен мусулмон!»


Дин

Билсанг, дин, эй мусулмон,

Иймон, ислом ва эҳсон. 


Иймон

Иймон рукни олтидир,

Айтай сизга бирмабир:

Аввал келтирмоқ иймон

Ҳақ Аллоҳга бегумон.

Сўнгра малакларига,

Кейин китобларига.

Сўнгра иймон келтирмоқ,

Расулларга, эй ўртоқ!

Охиратга ишонч ҳам,

Ишонч дилга қувонч ҳам.

Қадар яхшиёмони,

Аллоҳдан билмоқ они.


Ислом

Ислом рукни нечтадир?

Сизга айтсам, бештадир:

Иймону, намоз, закот,

Рўза ва ҳаж, тутгин ёд.


Эҳсон

«Эҳсон не?» деб сўрсалар,

Айтай, синаб кўрсалар:

Аллоҳга тоат қилмоқ,

Кўриб тургандек ҳар чоқ.

Кўрмас эсанг сени Уни,

У кўриб тургай сени.


Аллоҳ таоло

Аллоҳ бордир ва бирдир,

Ишонмаган кофирдир.

У яратган одамни,

Каттакичик оламни.

Бизни йўқдан бор қилмиш,

Кўплаб неъматлар бермиш.

У Раҳимдир, ҳам Раҳмон,

Бизни севар меҳрибон.

У яратмиш неки бор,

Бизга қилмиш хизматкор.

Биз бандамиз У Зотга,

Шунга келдик ҳаётга.

Кимки бунга ишонмас,

У ҳеч яхши инсонмас!


Қуръон Карим

Қуръон Аллоҳнинг сўзи,

Қалбимиз ризқу рўзи.

Бизга ҳаёт дастури,

Аллоҳнинг сўнмас нури.

Уни ўқиб, тинглармиз,

Севиб амал қилармиз.


Расулуллоҳ солллаллоҳу алайҳи васаллам

Аллоҳ элчиси Аҳмад,

Яъни Ҳазрат Муҳаммад.

Бизга пайғамбардир у,

Меҳрибон раҳбардир у.

Суннати қонун бизга,

Ибратдир ўғилқизга.

Бизлар унинг уммати,

Орзумиз шафоати.


Жаннат ва дўзах

Бу дунё ўтгинчидир,

Одамнинг юпанчидир.

Ўлимдан сўнг ҳаёт бор,

Унда дўзах, жаннат бор.

Дўзах жуда ёмон жой,

Кирганнинг ҳолига вой!

У даҳшатли бир олов,

Ёнар тинмайин лов-лов.

Жаннат бир улкан боғдир,

Кирганнинг вақти чоқдир.

Ундадир барча неъмат,

Абадий бахтсаодат.

Унга кирган бахтиёр,

Ундан қолган бўлгай хор!


Мен ИНСОНман

Мен инсонман, одамман,

Одам авлодиданман.

Инсон бўлиб яшайман,

Яхши ишдан тинмайман.

Мақсадим жаннат топмоқ,

Роббим Аллоҳни кўрмоқ.

Мен содиқ мусулмонман,

Чун ҳазрати инсонман. 



Ҳусайнхон Яҳё Абдулмажид

05.11.2013/01.01.1435. Тошкент.


Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулқуддус амакининг сабоқлариУшбу китобча болаларни ахлоқодобли, илм ўрганишга рағбатли, ёмон иллатлардан қочувчи қилиб тарбиялашга хизмат қилади. Шунингдек, давоми...

6290 17:09 / 14.03.2017
Бола ота ndash онаси ҳузуридаги омонатдир. Унинг қалби покиза гавҳардир. У ҳар қандай нақшни қабул қилаверади. Агар яхшиликка ўргатилса, ўшандай ўсади. Унинг давоми...

4810 05:00 / 15.02.2017
САККИЗИНЧИ САБОҚИЙМОН НИМА ДЕГАНИАссалому алайкум, кўрар кўзларнинг нури бўлган дилбандларим Бугун мен сизларга Ислом динининг бешта устунидан биринчиси бўлган давоми...

3370 05:00 / 15.02.2017
Ёшлик одобларидан энг муҳими отаонага яхшилик қилишдир.Қуръони каримда отаонага яхшилик қилиш қанчалар олийжаноб иш эканини баён этувчи оятлар кўплигини давоми...

7636 03:49 / 31.03.2017
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021