1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Эй Муҳаммад! Аллоҳ қавмингизнинг сизга айтган сўзини эшитди

08:32 / 26.12.2018 2486 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْ عَائِشَةَ رَضِيَ اللهُ عَنْهَا أَنَّهَا قَالَتْ للنَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: هَلْ أَتَى عَلَيْكَ يَوْمٌ كَانَ أَشدَّ مِنْ يَومِ أُحُدٍ؟ قَالَ: «لَقَدْ لَقِيتُ مِنْ قَومِكِ، وَكَانَ أَشَدُّ مَا لَقِيتُ مِنْهُمْ يَوْمَ العَقَبَةِ، إِذْ عَرَضْتُ نَفْسِي عَلَى ابْنِ عَبْدِ يَالِيلَ ابْنِ عَبْدِ كُلاَلٍ، فَلَمْ يُجِبْنِى إِلَى مَا أَردْتُ، فَانْطَلَقْتُ وَأَنَا مَهْمُومٌ عَلَى وَجْهِي، فَلَمْ أَسْتَفِقْ إِلاَّ وَأَنَا بِقَرْنِ الثَّعَالِبِ، فَرَفَعْتُ رَأْسِي، فَإِذَا أَنَا بِسَحَابَةٍ قَدْ أَظَلَّتْنِي، فَنَظَرْتُ فَإِذَا فِيهَا جِبْرِيلُ عَلَيهِ السَّلاَمُ، فَنَادَانِي فَقَالَ: إِنَّ اللهَ تَعَالَى قَدْ سَمِعَ قَوْلَ قَومِكَ لَكَ، وَمَا رَدُّوا عَلَيكَ، وَقَدْ بَعَثَ إِلَيكَ مَلَكَ الجِبَالِ لِتَأْمُرَهُ بِمَا شِئْتَ فِيْهِمْ.فَنَادَانِي مَلَكُ الجِبَالِ، فَسَلَّمَ عَلَيَّ ثُمَّ قَالَ: يَا مُحَمَّدُ، إِنَّ اللهَ قَد سَمِعَ قَولَ قَومِكَ لَكَ، وَأَنَا مَلَكُ الجِبَالِ، وَقَدْ بَعَثَني رَبِّي إِلَيْكَ لِتَأْمُرَني بِأَمْرِكَ، فَمَا شِئْتَ: إِنْ شِئْتَ: أَطْبَقْتُ عَلَيهِمُ الأَخْشَبَيْنِ» فَقَالَ النَّبِيُّ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «بَلْ أَرْجُو أَنْ يُخْرِجَ اللهُ مِنْ أَصْلاَبِهِمْ مَنْ يَعْبُدُ اللهَ وَحْدَهُ لاَ يُشْرِكُ بِهِ شَيْئًا» مُتَّفَقٌ عَلَيهِ.

«الأَخْشبان»: الجبلان الْمُحِيطَان بمكَّة.. والأَخْشَبُ: هو الجبل الغليظ.

 

643/1. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

«Бу онамиз Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга: «Бошингизга Уҳуд кунидан ҳам оғирроқ кун келганми?» дедим. У зот шундай дедилар: «Дарҳақиқат, менга қавмингдан етадигани етди. Улардан менга етган нарсаларнинг энг қаттиғи Ақоба куни бўлган. Ўшанда Ибн Абдуялил ибн Абдукулолга мени(ҳимоясига) олишни таклиф этган эдим. Бироқ у мен истаган нарсани қабул қилмади. Мен ташвишли ҳолда бошим оққан томонга қараб юриб кетдим. Қарнус-саъолибга* келгандагина ўзимга келиб, бошимни кўтардим. Қарасам, бир булут менга соя солиб турибди. Назар солсам, унда Жаброил бор экан. У менга нидо қилиб: «Батаҳқиқ, Аллоҳ қавмингнинг сенга айтган гапини, сенга нима жавоб қайтарганини эшитди. У Зот улар ҳақида истаган нарсангни буюришинг учун ҳузурингга тоғ фариштасини юборди», деди. Шунда тоғ фариштаси менга нидо қилиб, салом берди. Сўнгра: «Эй Муҳаммад! Аллоҳ қавмингизнинг сизга айтган сўзини эшитди. Мен тоғлар фариштасиман. Роббим сизнинг буйруғингизни (амалга ошириш учун олдингизга) юборди. Нимани истасангиз, шу. Агар уларнинг устига «Икки Ахшаб»ни* тўнтариб ташлашимни истасанг(шундай қиламан)», деди.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Балки, Аллоҳ уларнинг пуштикамаридан ёлғиз Аллоҳга ибодат қиладиган, У Зотга ҳеч нарсани шерик қилмайдиган кишиларни чиқаришини умид қиламан», дебдилар».

Муттафақун алайҳ.

* Қарнус-саъолиб – Макка-Тоиф йўлидаги Маккага яқин жой.

* Икки Ахшаб – Маккаи Мукаррамадаги икки катта тоғ. Улардан бирининг номи Абу Қубайс бўлиб, Каъбанинг шарқ томонида, иккинчиси – Қуъайқоъ тоғи эса унинг ғарбида жойлашган. Уларнинг баландлиги 420 ва 230 метрни ташкил қилади.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
. . 5958. Нофеъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.У киши аввалги муҳожирларга тўрт санада тўрт минг нафақа тайинлади. Ўғлига эса уч минг беш юз давоми...

1946 11:40 / 07.11.2018
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким масжидга эрта бориб, кеч қайтса, ҳар бир эрта бориб, кеч қайтгани учун Аллоҳ давоми...

3364 06:55 / 20.03.2018
. , . , ,. . .6132. Салама ибн Акваъ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиБир киши Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида чап қўли билан таом давоми...

2320 10:14 / 25.11.2018
. ,. .22. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ислом ғариб ҳолатда бошланди ва қандай бошланган бўлса, ўшандай давоми...

2701 07:08 / 11.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021