1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Турли муносабатларга оид зикрлар (давоми)

15:10 / 30.12.2018 3628 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шунингдек, кечаси таҳажжудга уйғонганда ҳам аввалги каломи зикр бўлиши учун ҳаракат қилади.

عَنِ ابْنِ عَبَّاسٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُمَا قَالَ: كَانَ النَّبِيُّ صلى الله عليه وسلم إِذَا قَامَ مِنَ اللَّيْلِ يَتَهَجَّدُ قَالَ: «اللَّهُمَّ لَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ قَيِّمُ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ لَكَ مُلْكُ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ نُورُ السَّمَوَاتِ وَالْأَرْضِ وَمَنْ فِيهِنَّ، وَلَكَ الْحَمْدُ أَنْتَ الْحَقُّ، وَوَعْدُكَ الْحَقُّ، وَلِقَاؤُكَ حَقٌّ، وَقَوْلُكَ حَقٌّ، وَالْجَنَّةُ حَقٌّ، وَالنَّارُ حَقٌّ، وَالنَّبِيُّونَ حَقٌّ، وَمُحَمَّدٌ صلى الله عليه وسلم حَقٌّ، وَالسَّاعَةُ حَقٌّ، اللَّهُمَّ لَكَ أَسْلَمْتُ، وَبِكَ آمَنْتُ، وَعَلَيْكَ تَوَكَّلْتُ، وَإِلَيْكَ أَنَبْتُ، وَبِكَ خَاصَمْتُ، وَإِلَيْكَ حَاكَمْتُ، فَاغْفِرْ لِي مَا قَدَّمْتُ وَمَا أَخَّرْتُ، وَمَا أَسْرَرْتُ وَمَا أَعْلَنْتُ، أَنْتَ الْمُقَدِّمُ وَأَنْتَ الْمُؤَخِّرُ، لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ وَلَا حَوْلَ وَلَا قُوَّةَ إِلَّا بِاللهِ». رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا أَبَا دَاوُدَ.

Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси таҳажжудга турсалар, қуйидагиларни айтар эдилар: 

«Аллоҳумма, лакалҳамду! Анта қоййимус-самаваати вал арзи ва ман фииҳинна. Ва лакалҳамду, лака мулкус-самаваати вал арзи ва ман фииҳинна. Ва лакалҳамду, анта нуурус-самавати вал арзи ва ман фииҳинна. Ва лакалҳамду, анталҳаққу, ва ваъдукалҳаққу, валиқооука ҳаққун ва қовлука ҳаққун, вал жаннату ҳаққун, ва набиййууна ҳаққун ва Муҳам-мадун соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаққун вассааъату ҳаққун. Аллоҳумма, лака асламту ва бика ааманту ва ъалайка таваккалту ва илайка анабту ва бика хоосомту ва илайка ҳаакамту, фағфир лии маа қоддамту ва маа аххорту ва маа асрорту ва маа аъланту, анталмуқоддиму ва анталмуаххиру. Лаа илааҳа иллаа анта ва лаа ҳавла ва лаа қуввата иллаа биллааҳ».  

Бешовларидан фақат Абу Довуд ривоят қилмаганлар.

Дуонинг маъноси: «Аллоҳим! Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлар-у ер ва улардаги кимсаларни қоим қилувчисан. Сенга ҳамд бўлсин. Осмонлару ернинг ва улардаги кимсаларнинг мулки Сеникидир. Сенга ҳамд бўлсин. Сен осмонлару ернинг ва улардаги кимсаларнинг нурисан. Сенга ҳамд бўлсин. Сен ҳақдирсан. Ваъданг ҳақдир. Мулоқотинг ҳақдир. Сўзинг ҳақдир. Жаннат ҳақдир. Дўзах ҳақдир. Набийлар ҳақдир. Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳақдир. Соат (қиёмат) ҳақдир. Аллоҳим! Сенга таслим бўлдим, Сенга иймон келтирдим, Сенга таваккул қилдим, Сенга қайтдим, Сен ила хусумат қилдим. (Сен берган ҳужжатлар ила душманларинг билан тортишдим.) Сенинг ҳукмингга юрдим. Бас, менинг аввалу охир, сиру ошкор қилган нарсаларимни мағфират қилгин. Олдинга сурувчи ҳам Ўзингсан, охирга сурувчи ҳам Ўзингсан, Сендан ўзга ҳеч қандай илоҳ йўқ! Ва лаа ҳавла ва лаа қуввата илла биллааҳи».

Таҳажжудга турганда Оли Имрон сурасининг охирги ўн оятини ўқийди.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам кечаси турганларида Оли Имрон сурасининг «Иннаа фии холқис-самаваати вал арзи вахтила-афил-лайли ван-наҳаари ла-аятин лии уулил-албааб» деб бошланувчи сўнгги ўн оятини ўқиганлари маълум. Биз ҳам кечаси таҳажжуд намозига турганимизда ушбу ояти карималарни ўқисак, у зотга эргашган бўламиз.

...Албатта, юқоридаги сатрларда келган зикрлар ва вазифалар умумий кўрсатмалардан иборатдир. Уларнинг кўпи кишилар ўз имкониятларидан келиб чиқиб қиладиган нафл ибодатлардир. Ҳар ким ўз имконига қараб иш юритса яхши бўлади. Чунки одамларнинг шахслари, имконлари ва рағбатлари турличадир.

Баъзи бир одамларнинг «Зикрларни шайхдан ижозат олмай қилиш мумкин эмас», деган гаплари ўринли эмас. Қуръони карим ва Суннатда келган кўрсатмаларда «Зикрни шайхдан ижозат олмагунча қилиб бўлмайди», деган маънода гап йўқдир. Шайхдан кўрсатма ва изн олиш олиймақом ҳолатларнинг юзага чиқиши учун қилинадиган риёзатлардан бўлади. Оддий ҳолатда рағбат қилган одам зикрни қилаверади.

Шунинг учун ҳар бир мўмин-мусулмон Қуръони карим оятларига ва Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳадисларига амал қилган ҳолда қўлидан келганича зикрни қилиб ва вазифаларни адо этиб боравериши керак. Ушбу ожизона ёзувлар бу хайрли ишда бир оз бўлса-да ёрдамчи бўлишидан умидвормиз.

Ҳақ субҳанаҳу ва таолонинг Ўзи барчаларимизга зокир, шокир ва солик бандаларидан бўлишимизни насиб этсин!

  

“Нақшбандия: вазифалар ва зикрлар”  китобидан   

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам мушкул вақтда.Лаа илаҳа иллаллоҳул Азиймул Ҳалийм. Лаа илаҳа иллаллоҳу Роббул давоми...

27251 05:00 / 28.02.2017
. . . Мусъаб ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Отам ўзини ундан паст одамдан фазли бор деб билар эди. Бас, Набий соллаллоҳу алайҳи давоми...

3406 19:00 / 22.01.2023
Аллоҳ таоло .Аллоҳ улардан рози бўлди, улар ҳам Аллоҳдан рози бўлдилар. Уларга остидан анҳорлар оқиб турган жаннатларни тайёрлаб қўйди. Уларда абадий қолурлар. Ана давоми...

4746 05:00 / 28.02.2017
Тариқат ва шариат орасидаги фарқни Ислом ва эҳсон орасидаги фарқни ўрганиш орқали англаб етдик. Аммо кишилар орасидаги саволларга эътибор берадиган бўлсак, давоми...

7748 10:08 / 14.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021