1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Фарзанд тарбияси

Ҳамён. (Болалар учун)

05:00 / 16.02.2017 3603 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Қадимги замонда бир ёмон табиатли савдогар бозорда айланиб юриб ичига саккиз юз тилла танга солинган ҳамёнини йўқотиб қўйди. Ўнгга, чапга зир югуриб ҳамёнини кўрган бирорта кишини учратмади. Шунда у ким унга ҳамёнини қайтариб берса унга юз тилла мукофот беришини эълон қилиш учун бозорга жарчи юборди. Йўқолган бу ҳамённи Вали исмли бир этикдўз топиб олганди. У ниҳоятда ҳалол инсон эди. 

Эгаси топилгунча уни сақлаб қўйишга қарор қилди. Жарчининг гапи рост эканлигига ишонч ҳосил қилгач тўппа-тўғри савдогарнинг олдига бориб унга ҳамённи топширди. Савдогар бахил, ёлғончи, бировга яхшиликни раво кўрмайдиган ярамас одам эди. У йўқолган бойлигининг топилганига қанчалик ҳурсанд бўлмасин, буни сиртига чиқармади. Дарҳол ҳамёнини очиб санаб кўргач, бечора этикдўзга ёлғондан туҳмат қилиб унга шундай деди: шундоқ ҳам оладиган пулингни аллақачон олиб бўлибсан!

Савдогарни ушлаб олган Вали этикдўз унга шундай дебди: Оғзингизга қараб гапиринг, жаноб! Мен фақир кишиман, аммо ёлғончи, ўғри эмасман! Менга ваъда қилган пулингизни  беролмасангиз бу пулларни ўғирлашда мени айбламанг.

Ифлос савдогар Вали этикдўзга туҳмат қилишдан тўхтамагач иккови маҳкама(қозихона)га боришди. Икки томоннинг гапини эшитган қози савдогарнинг алдаётганлигини сезди ва уни қаттиқ жазоламоқчи бўлди. Қози ғазабини юзига чиқармай ўз қарорини эълон қилиб деди: савдогар, этикдўз унинг ҳамёнидан юз олтин тангани олганини айтаяпти, этикдўз эса ҳамёндан ҳеч нарса олмаганини айтаяпти. Мен уларнинг гапларига ишонаман, икковлари ҳам рост гапиришаяпти. Шунинг учун этикдўз топиб олган бу ҳамён бошқа одамники, ҳамён то эгаси чиққунича маҳкамада туриб туради.

Бахил савдогар этикдўзга қилган зулмидан афсусланди, аммо энди кеч эди. Яхшиликни билмайдиган бу савдогарнинг ҳоли бизга Расулуллоҳ С.А.В.нинг ушбу ҳадиси шарифларини эслатади. У Зот шундай деб марҳамат қилганлар:


Кимки одамларга (қилган яхшилиги учун) миннатдорчилик билдирмаса (гўёки) Аллоҳга шукр қилмабди. (Тирмизий)

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 1қисмУшбу китобча болаларни ахлоқодобли, илм ўрганишга рағбатли, ёмон иллатлардан қочувчи қилиб тарбиялашга хизмат қилади. давоми...

6111 05:00 / 16.02.2017
... ...Ассалому алайкум ҳурматли Аллоҳнинг байтига Жума ибодатини адо қилиш мақсадида узоқяқиндан ташрифи қудум қилиб келган азиз ватандошларимиз давоми...

5700 05:00 / 15.02.2017
Бир кекса аёл уйланган ўғли билан бир уйда яшарди. Бир куни ўғил ишдан келиб, хотинининг олдига кирганда, хотини унга кекса онаси ҳақида кўп ёмон гапларни гапирди. давоми...

6412 05:00 / 06.03.2017
Абдулқуддус амакининг сабоқлари 6қисмПАЙҒАМБАРИМИЗ МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМ Ассалому алайкум, менинг ширинданшакар болажонларим Иккинчи машғулотимизда давоми...

6181 05:00 / 16.02.2017
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021