1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

«Эй Роббим, бу нима?»

20:00 / 02.01.2019 5459 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Ҳурайрадан ривоят қилинади:

«Ўлганидан кейин маййитнинг даражаси кўтарилади. Шунда у:

«Эй Роббим, бу нима?» дейди.

«Боланг сенга истиғфор айтди», дейилади».

Албатта, инсон ўлганидан кейин унинг ўзи амал қилиш имконидан маҳрум бўлади. У ҳеч нарса қила олмайдиган, кутиб туришдан бошқа нарсага ярамайдиган ҳолда бўлади. Аммо ўлганидан кейин бир кишининг даражаси кўтарилади. Бундан ўша банданинг ўзи ҳам ҳайрон. Қандай қилиб ўлимидан кейин унинг даражаси кўтарилиши мумкин? Бу ажабланиш уни Аллоҳ таолога савол беришга ундайди. У:

«Эй Роббим, бу нима?» дейди».

Унинг ажабланиб сўраган бу саволига жавобан:

«Боланг сенга истиғфор айтди», дейилади».

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг бу гапларидан боланинг истиғфори – мағфират сўраши туфайли унинг вафот этиб кетган ота-онасининг охиратдаги даражаси кўтарилиши билиб олинади.

Шунинг учун ота-онасига уларнинг ўлимидан кейин яхшилик қилмоқчи, уларнинг ортидан савоб етказмоқчи ва охиратдаги мақомининг яхшиланиши, даражаси юқорилашини истаган фарзанд уларга мағфират сўраб, дуода бўлиши лозим.

Муҳаммад ибн Сирийндан ривоят қилинади:

«Бир кеча Абу Ҳурайранинг ҳузурида эдик. У: «Аллоҳим! Абу Ҳурайрани ва онамни мағфират қилгин ҳамда икковларига истиғфор айтганларни мағфират қилгин», деди».

Муҳаммад (ибн Сирийн): «Биз Абу Ҳурайранинг дуосига кириб қолайлик, деб унга ва онасига мағфират сўраб турамиз», деди».

Ушбу ривоятни келтиришдан мақсад вафот этиб кетган ота-онанинг орқасидан дуо қилиш яхши эканидир. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўзлари оналарига мағфират сўраб дуо қилишлари билан бирга, бошқалар ҳам уларга мағфират сўраб дуо қилишини таъминлашга чора излаган эканлар.

Ҳар бир мўмин-мусулмон фарзанд ўзи ота-онасига мағфират сўраб дуо қилиши билан бирга, бошқалардан ҳам уларнинг ҳаққига дуо қилишларини таъминловчи чоралар кўриши матлуб бўлади.

«Одоблар хазинаси» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Мавзуга оид мақолалар
Яқинларим билан хайрлашаётганда хоҳ мактубда, хоҳ телефонда ва ёки юз кўришиб турган ҳолда бўлсин .Аллоҳга омонат, дейишга одатланганман. Болалигимизда онам давоми...

4338 21:40 / 10.01.2019
Савол Биз баъзи инсонларнинг арвоҳлар руҳига шам ёққанларини кузатамиз. Лекин мени бу ишнинг гуноҳ ёки гуноҳ эмаслиги қизиқтиради. Савол шуки, Ислом динида арвоҳ давоми...

5644 06:09 / 10.11.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дедилар .Қиёмат куни ўлим кўзида оқи бор қўй суратида олиб келинади. Кимдир .Эй аҳли жаннатлар, деб нидо қилади. давоми...

2536 08:14 / 01.09.2020
Масламадан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазиз вафот этган куни унинг ҳузурига кирдим. Абдулмаликнинг қизи Фотима унинг бош тарафида ўтирар эди. У мени кўриб, давоми...

2055 08:00 / 05.12.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021