1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Савол жавоб

Шайтон хакида

08:13 / 07.01.2019 5578 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум! Азиз устозлар, мен "шайтон хар кун эрталаб хаммани бошига 3та тугун боғлайди ва уни ечиш учун турганда Аллоҳни зикр килиши, тахорат қилиш ва 2 ракат намоз ўқиши керак экан, шундай қилсагина бошдаги тугунлар ечилади" деб эшитган эдим. Шу ростми?

"Зикр аҳлидан сўранг" ҳайъати:

- Ва алайкум ассалом!

عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِي اللهُ عَنْهُ، عَنِ النَّبِيِّ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: يَعْقِدُ الشَّيْطَانُ عَلَى قَافِيَةِ رَأْسِ أَحَدِكُمْ إِذَا هُوَ نَامَ ثَلَاثَ عُقَدٍ يَضْرِبُ كُلَّ عُقْدَةٍ: عَلَيْكَ لَيْلٌ طَوِيلٌ فَارْقُدْ، فَإِنِ اسْتَيْقَظَ فَذَكَرَ اللهَ انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ، فَإِنْ تَوَضَّأَ انْحَلَّتْ عُقْدَةٌ، فَإِنْ صَلَّى انْحَلَّتْ عُقَدُهُ فَأَصْبَحَ نَشِيطًا طَيِّبَ النَّفْسِ، وَإِلَّا أَصْبَحَ خَبِيثَ النَّفْسِ كَسْلَانَ. رَوَاهُ الْخَمْسَةُ إِلَّا التِّرْمِذِيَّ

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сиздан бирортангиз ухласа, шайтон унинг бошининг орқасига учта тугун тугади. Ҳар бир тугунни уриб: «Сенга узун кеча бор, ухла!» дейди. Агар у уйғониб, Аллоҳни зикр қилса, бир тугун ечилади. Агар таҳорат қилса, яна бир тугун ечилади. Агар намоз ўқиса, тугунлари ечилиб, ўзи тетик, руҳи пок бўлади. Агар ундай қилмаса, руҳи чиркин, ўзи дангаса бўлиб, ўрнидан туради», дедилар».

Бешовларидан фақат Термизий ривоят қилмаган.

Шарҳ: Бу ҳадиси шарифда ҳар бир инсон учун Аллоҳнинг зикри, таҳорат, намоз қанчалар керакли эканлиги ажойиб услуб билан васф қилинмоқда. Инсон ухлагани ётганда ҳамма нарсани унутади. Қайта уйқудан туриш, айниқса, уйқу келиб турган бўлса, жуда ҳам қийин. Бунинг учун зарурат, кучли туртки ёки иймон бўлиши керак.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам уйқудан туришнинг қийинлигини шайтон бошнинг орқасига туккан уч тугун сабабидан, деб баён қилмоқдалар.

Албатта, бу моддий маънодаги тугун эмас. Кишини шайтон таъсирида ушлаб турувчи ушбу уч тугуннинг ечилиши учун аввало Аллоҳнинг зикри, сўнг таҳорат ва ниҳоят, намоз ўқилиши керак экан. Ана ўша амалларни қилган инсон руҳи енгил ва пок бўлиб, ўзи ҳаракатчан бўлиб қолади.

Аллоҳни зикр қилмаган, таҳорат олмаган ва намоз ўқимаган кишида эса бунинг тескариси бўлади. Бундай фосиқ одам руҳи чиркин, ўзи дангаса бўлиб уйқудан туради.

ҳақиқатда ҳам ҳаётда худди шу ҳолни кўрамиз. Намозхон инсонлар жуда эрта турадилар, ўзлари тетик, руҳлари енгил, кўнгиллари хуш юрадилар. Тавфиқсизлар эса ухлаб-ухлаб, ўрнидан зўрға туради.

Шунинг учун ҳам ушбу ҳадиси шарифни яхши ўзлаштириб олишимиз керак. Ухлашдан олдин таҳорат қилиб, суннатга мувофиқ дуоларни ўқиб ётишимиз керак.

Кечаси уйғонганда эса дарҳол Аллоҳни зикр қилиб, уйқудан уйғонганда ўқиладиган дуони ўқишимиз лозим. Кейин туриб, таҳорат қилиб, икки ракъат намоз ўқисак, шайтоннинг тугунлари батамом ечилган бўлади. Бу айниқса таҳажжуд намози ўқимоқчи бўлганимизда керак бўлади. ("Ҳадис ва Ҳаёт" китобидан). Валлоҳу аълам!

Манба
Зикр аҳлидан сўранг
Мавзуга оид мақолалар
СаволУстоз, менинг юзимга ва баданимнинг орқа томонига хуснбузар тошади. Алҳамдулиллаҳ 5 вақт намозни ўқиб, Қуръон тиловат қиламан. Лекин елкамдаги давоми...

5032 23:50 / 15.02.2018
Ассалому алайкум Дадам аямга маҳр бермаган экан. Шуни дадамни ўрнига олиб аямга бериб қўйсам бўладими Аям шарт эмас, мен рози бўлсам бериш шарт эмасrdquo, деди. Бу давоми...

3229 09:52 / 08.08.2019
САВОЛ Инсон хоҳ мусулмон бўлсин, хоҳ насроний бўлсин, у Худонинг васлига етиш мақсадида қалбини, қилаётган амалларини поклашга, ҳидоят йўлидан юришга ҳаракат давоми...

3426 20:47 / 24.04.2016
СаволШайх ҳазратлари вилоятлардан тошкентга кунда одам ташиб кира қилаётганлар юлда ва тошкентда намозни қаср ўқийдимиЖавобШайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф Ҳа.

5708 08:55 / 07.01.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021