1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Озорларга сабр қилиш ҳам ҳусни хулқдир

08:40 / 08.01.2019 3716 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Сизларнинг яхшингиз ҳусни хулқлигингиздир», дедилар».

Термизий, Муслим ва Бухорий ривоят қилишган.

Бухорийнинг лафзида:

«Албатта, сизнинг энг яхшингиз ҳусни хулқлигингиздир», дейилган.

Ўзига етган озорларга сабр қилиш ҳам ҳусни хулқдандир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Бир куни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга ҳадис айтдилар ва сўнгра ўринларидан турдилар. Биз ҳам турдик. Шу пайт у зотга яқинлашиб келган аъробийга кўзимиз тушди. Аъробий у зотнинг ридоларидан ушлаб тортган эди, у зотнинг бўйинлари қизариб кетди. Ридо дағал эди. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бурилиб қарадилар. Аъробий у зотга:

«Менинг мана бу икки туямга юк юклаб бер! Менга ўз молингдан ёки отангнинг молидан юклаб бермайсан-ку!» деди. Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Йўқ, астағфируллоҳ! Йўқ, астағфируллоҳ! Йўқ, астағфируллоҳ! Шу тортганинг учун менинг ўчимни бермагунингча сенга юклаб бермайман», дедилар.

Ҳар шундай деганларида аъробий у зотга: «Аллоҳга қасамки, сенга ўч олдирмайман!» дер эди. 

Аъробийнинг гапини эшитиб, у томон тезлаб бордик. Бас, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бурилиб қарадилар ва:

«Таъкидли амр қиламанки, менинг каломимни эшитган ҳар бир киши мен унга изн бермагунимча ўрнидан қимирламасин! – дедилар. Сўнгра бир одамни чақириб, унга: – Унинг мана бу икки туясига юк юклаб бер. Бир туяга арпа, бошқасига хурмо, – дедилар. Кейин бизга бурилиб қараб: – Аллоҳнинг баракоти ила қайтинглар», дедилар».

Абу Довуд ривоят қилган.

Ким ўзида юқорида зикр қилинган сифатларни топмаса, уларни топишга жиддийлик ила ҳаракат қилмоғи лозим бўлади.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Суфён ибн Ҳусайн айтади .Умар ибн Абдулазиз бир куни йиғлаб уйғонди. .Эй мўминларнинг амири, сизга нима бўлди, дейишди. .Тушимда бир чолни кўрдим, у менинг олдимга давоми...

2271 09:08 / 08.12.2019
Иккинчи бобАбу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қачон Рамазон келса, жаннат эшиклари очилур, дўзах эшиклари ёпилур давоми...

2525 15:00 / 06.05.2019
Динсизлар борлиқнинг яратувчиси мавжудлигига ишонмайдилар. Уларнинг айтишича, барча нарсалар қадимий бўлиб, модда бирламчидир. Табиатдаги барча нарсалар вақт давоми...

3587 11:29 / 06.10.2018
Ислом тарихчиларининг маълумотларига кўра, Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом жами ўн бир хотин билан никоҳланганлар. Ана шу ҳолатдан дин душманлари Исломни ва давоми...

6214 12:05 / 08.11.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021