1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳикматлар – ҳақиқатга етаклар

07:00 / 09.01.2019 3427 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Бакр розияллоҳу анҳу  дейдилар:

Табассум – ишонч калити, ҳадянинг чироғи.

Инсоннинг сўзи ақлининг баёни, фазилатининг таржимонидир.

Инсоннинг фазилати унинг тўғрилигидан билинади.

Кенгашда тўғри гапир, фикрлар тўғри бўлсин.

Дўстингга дўст ва ҳаммага бир хил муносабатда бўлгин.

Халққа яхшилик қилиш балою офатлардан сақланишга кафолатдир.

Нима деганингга ва қачон гапирганингга эътиборли бўл!

Ёмон қўшни сирингни ёяди, махфий пардаларни очади.

Мазлумнинг дуоибадидан албатта қўрқинг.

Ишонч – омонат, мунофиқлик – хиёнат.

Ҳақни таниганларга тобеъ бўл.

Зулм, аҳдга вафо қилмаслик ва ҳийла кимнинг феълида учраса, нима қилса қилсин, зиёни ўзига тегади.

Омонатни асраш энг гўзал тўғриликдир. Ёлғон – хиёнатнинг бошланиши.

Чин дунёга бормай туриб, яхши нарсалар ҳозирлангки, борганингизда қаршингиздан чиқсин.

Умрини фойдасиз, беҳуда ишларга сарфлаган далага уруғ қадаш вақтини ўтказиб, ҳосил йиғиш пайтида пушаймон қилаётган деҳқонга ўхшайди.

Ҳаромни тарк этиш ҳалол исташдан кўра яхшироқдир.

Аллоҳдан афв ва офият сўранг. Чунки мўминга иймондан кейин афв ва офиятдан яхшироқ нарса берилмагандир.

 

islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Жуҳа исмли ақлли, аммо жуда камбағал бир одам бор эди. У хотинигаndash Эй хотин, бу йўқчиллик жонимизга тегди. Сенда бу гўзаллик, бу чеҳра бор экан, ақлингни ишга солда, давоми...

11684 12:05 / 13.11.2018
Бир мўмин кечқурун хуфтонга чиқишга тайёргарлик кўрибди, ташқарида шаррос ёмғир ёғаётган экан, шунга қарамай уйидан чиқибди. Бир оз йўл юриб, оёғи тойилиб йиқилиб давоми...

6065 07:30 / 15.04.2019
Ҳар бир жамиятнинг эътиқод масалалари, амалий ҳаёти ва руҳиймаънавий жиҳатлари бўлади. Буларсиз инсон ва у мансуб бўлган жамиятнинг ҳаёти бўлиши мумкин давоми...

2610 10:02 / 21.10.2018
Беҳуда нарсаларга ғазабланиш, кўп ва беҳуда гапириш каби салбий хислатлардан қутулиш йўлини ўргатсангиз.Жавоб Бисмиллаҳир роҳманир роҳим.Ғазаб қўзиган пайтда давоми...

3653 21:10 / 24.12.2018
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021