1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Муслималар саҳифаси

Дорул бақога рихлат

12:45 / 13.01.2019 4858 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўн саккиз ёшларида ажраб қолган Оиша онамиз розияллоҳу анҳо у зотдан кейин яна қарийб ярим аср умр кўрдилар. У киши бу муборак умрлари давомида бутун Ислом оламининг диққат марказида мўминларнинг оналари бўлиб ҳаёт кечирдилар. Оиша онамиз розияллоҳу анҳо доимий равишда илм, фатво, тақво, зуҳд, тарбия, одоб, шеър ва бошқа фазилатлар маркази бўлиб турдилар.

Ҳижрий эллик саккизинчи сананинг Рамазон ойида Оиша онамиз розияллоҳу анҳо бемор бўлдилар. Бу улуғ зот беморлик чоғларида ўзларини Бақийъ қабристонига, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бошқа азвожи мутоҳҳаралари дафн қилинган жойга дафн қилишларини васият қилдилар.

Рамазондан ўн саккиз кун ўтганда, душанбадан сешанбага ўтар кечаси Оиша онамиз розияллоҳу анҳо дорул фанодан дорул бақога риҳлат қилдилар.

У киши ўша кечаси витр намозидан кейин дафн қилиндилар. Жанозага жуда кўп одам келди. Мадинаи Мунавварада ўша кечадаги каби кўп одам йиғилмаган эди.

Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг жанозаларини буюк саҳобий Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ўқидилар. У кишининг қабрларига маҳрамларидан Абдуллоҳ ибн Зубайр, Урва ибн Зубайр, Абдуллоҳ ибн Муҳаммад ибн Абдурроҳман ибн Абу Бакр, Абдуллоҳ ибн Абдурроҳман ибн Абу Бакр ва бошқалар тушдилар. Ўша пайтда Оиша онамиз розияллоҳу анҳонинг ёшлари олтмиш олтида эди.

Аллоҳ таоло Оиша онамиз розияллоҳу анҳодан рози бўлсин!

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
VТўйдан кейин саодат тўла оилавий турмуш бошланди. Ҳамма нарса бирбирига муносиб эди. Яшаш жойида эру хотиндан бошқа кишилар ҳам бор эди.Хадийжа бинти давоми...

3971 16:02 / 15.10.2018
Қадим замонда Мисрда Юсуф исмли зот акалари билан яшардилар. Ул зот ўзларидан насл қолдирдилар. Баъзилари солиҳ, баъзилари фосиқ, баъзилари муфсид бўлиб давоми...

3134 11:00 / 23.12.2020
Имом Бухорий, Термизий ва бошқалар келтирган ривоятда Умму Ҳабиба розияллоҳу анҳо дейдилар.Эй Аллоҳнинг Расули, синглим бинти Абу Суфённи ўз никоҳингизга олинг,, давоми...

3781 17:30 / 15.01.2020
Умматнинг ҳозирги ҳолатини таҳлил қилиш қийин эмас. Шариатимизни .Ўтмишнинг қабоҳати ва келажакнинг номини эшитишни ҳам исталмаган таҳликаси, деб ёдга олиниши давоми...

2581 14:00 / 04.03.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021