1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Ер остидаги масжид

10:07 / 14.01.2019 5496 pdf Ўқиш режими + -

Жазоирнинг ал-Блида шаҳри чеккасидан жой олган масжид кўпчиликнинг диққат-эътиборини умуман ўзига тортмайди. Чунки масжид кўримсизгина бўлиб, у ер остида жойлашган. Мазкур ибодатхонанинг тарихи ҳақида сўз борганда, маҳаллий аҳоли орасида Жазоирнинг 130 йил француз истилочиларига қарши олиб борган истиқлол курашининг ёрқин нишонаси сифатида ёдга олинади. Мустамлакачилар босиб олган ерларида ўз тартиб-қоидаларини ўрнатиб борардилар. Улар ҳатто араб тили ўқитилишини ҳам тақиқлаб қўядилар. Масжидлар ёпилиб ёки бузиб ташланар, ё бўлмаса насоролар ибодатхонаси ва яҳудийларнинг синагогига ўзгартириларди. Ана шундай оғир пайтларда пойтахтдан 800 км узоқликда, қуёш ботиш тарафида жойлашган ал-Блида шаҳри диний олимларидан шайх Муҳаммад ибн Баҳус ер остида масжид қуришни буюради. 6 метр чуқурликда, 200 кв.м кенглигидаги ушбу ибодатхона ўша даврда шаҳардаги мусулмонларнинг энг тинч ибодат қиладиган масканига айланган эди. Масжидга кичкина эшик орқали, қазиш ишларида ўрнатилган нарвон орқали тушилади. Маълум бўлишича, ушбу масжидда то мустамлакачилар Жазоирни ташлаб чиққунларича 375 та ҳофизи Қуръон етишиб чиққан экан. Бугунги кунда ҳам масжид ўз фаолиятини давом эттирмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон ҳукумати республикани халқаро миқёсда ислом маданияти бешиги сифатида тарғиб қилиш ниятида. Бу ҳақда islamtoday сайти хабар беради.Туризмни ривожлантириш давоми...

2058 12:02 / 21.06.2019
Аллоҳга беадад шукрлар бўлсинки, бугун 25 август куни Қуръони каримнинг навбатдаги 10 минг нусхаси яна HILOL NASHRrdquo нашриётматбаа корхонаси томонидан босилиб, давоми...

4610 09:27 / 25.08.2018
Жорий йилнинг 13 май куни британиялик муслима аёл Манчестер шаҳри Тамсайд туманининг биринчи мусулмон мери этиб тайинланди. Бу ҳақда aboutislam.net манбаси хабар берди. давоми...

1934 14:54 / 30.05.2023
.Ҳилол, нашриётматбааси ҳамда Ислом.уз портали жамоаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати мутахассиси Исмоилов Абдулқайюмнинг волидаи давоми...

2100 11:11 / 30.11.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021