1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун ҳадиси

Шунда ҳам сизлар уларнинг сўзларини эшитиб, итоат қилинглар

09:49 / 22.01.2019 2256 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

وَعَنْ أَبِي هُنَيْدَةَ وَائِلِ بْنِ حُجْرٍ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: سَأَلَ سَلَمَةُ بْنُ يَزِيدَ الجُعْفيُّ رَسُولَ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ، فَقَالَ: يَا نَبِيَّ اللهِ، أَرَأَيْتَ إِنْ قَامَتْ عَلَيْنَا أُمَرَاءُ يَسْأَلُونَا حَقَّهُمْ، وَيَمْنَعُونَا حَقَّنَا، فَمَا تَأْمُرُنَا؟ فَأَعْرَضَ عَنْهُ، ثُمَّ سَأَلَهُ، فَقَالَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيهِ وَسَلَّمَ: «اسْمَعُوا وَأَطِيعُوا، فَإنَّمَا عَلَيْهِمْ مَا حُمِّلُوا وَعَلَيْكُمْ مَا حُمِّلْتُمْ». رَوَاهُ مُسْلِمٌ.

669/7. Абу Ҳунайда Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Салама ибн Язид ал-Жаъфий Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: «Эй Аллоҳнинг набийси, агар бизнинг тепамизга ўз ҳақларини биздан талаб қилиб, бизларнинг ҳаққимизни адо этмайдиган амирлар келишса, нима қилмоғимизни буюрасиз?» деб сўраганларида, у зот жавоб бермай, юзларини ўгирдирлар. Кейин яна сўраганида, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Шунда ҳам сизлар уларнинг сўзларини эшитиб, итоат қилинглар. Чунки улар ўз вазифаларига масъулдирлар. Сизлар ҳам ўз вазифангиз (яъни итоат этиш)га масъулдирсиз», дедилар.

Имом Муслим ривоятлари.

Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
Анас У кишидан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қиёмат куни ҳаёти дунёдалик пайтида роҳатфароғатда яшаган, дўзахга ҳукм қилинган кишини давоми...

4760 05:25 / 13.07.2018
. , . ,. . 57. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ҳеч кимнинг амали унга нажот бера олмайди,, дедилар. Бир давоми...

1850 08:12 / 17.08.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Қачон мусулмон ёки мўмин банда таҳорат қилиб юзини ювса, икки кўзи билан давоми...

3822 09:20 / 23.02.2018
Абу Умома розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Эй одам боласи, агар заруратингдан ортиқчасини эҳсон қилсанг, ўзинг учун яхши. давоми...

4510 06:10 / 05.09.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021