1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Кибрнинг ҳукми

19:40 / 18.01.2019 3576 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Имом Заҳабий ва бошқа уламолар кибрнинг гуноҳи кабира эканини таъкидлаганлар.

Аллоҳ таоло Бақара сурасида марҳамат қилади:

ﮦ ﮧ ﮨ ﮩ ﮪ ﮫ ﮬ ﮭ ﮮ ﮯ ﮰ ﮱ ﯓ ﯔ

«Эсла, фаришталарга: «Одамга сажда қилинглар!» дедик, бас, сажда қилдилар, фақат иблисгина бош тортди, мутакаббирлик қилди ва кофирлардан бўлди» (34-оят).

Қаранг! Мутакаббирлик иблисни куфрга ва Аллоҳ таолонинг лаънатига олиб борди.

Мутакаббирлардан яхшилик чиқмайди. Улар куфрни ихтиёр қиладиган одамлардир.

Ҳориса ибн Ваҳб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Сизларга аҳли жаннатнинг хабарини берайми? Ҳар бир заифҳол ва заифҳол саналгандир. Аммо Аллоҳга қасам ичса, У Зот унинг қасамини юзага чиқаради.

Сизларга аҳли дўзахнинг хабарини берайми? Ҳар бир қўпол, саркаш ва мутакаббирдир», дедилар».

Икки шайх ва Термизий ривоят қилишган.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Қалбида бир дона ачитқи уруғи оғирлигида иймони бор одам дўзахга кирмайди. Қалбида бир дона ачитқи уруғи оғирлигида кибри бор одам жаннатга кирмайди», дедилар».

Яна ўша кишидан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: 

«Қалбида зарра оғирлигида кибри бор киши жаннатга кирмайди», дедилар».

«Киши кийими гўзал бўлишини, пойабзали гўзал бўлишини ёқтиради-ку?» деди бир одам.

«Албатта, Аллоҳ гўзалдир ва гўзалликни севади. Кибр ҳақни инкор қилиш ва одамларни ҳақир санашдир», дедилар».

Иккисини Муслим ва Термизий ривоят қилишган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: 

«Қиёмат куни уч тоифага Аллоҳ гапирмайди, уларни покламайди ва уларга назар ҳам солмайди. Уларга аламли азоб бўлади: зинокор чол, каззоб подшоҳ ва мутакаббир камбағал».

Амр ибн Шуъайбдан, у отасидан, у бобосидан розияллоҳу анҳум ривоят қилади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Мутакаббирлар қиёмат куни кичик қизил чумоличаларга ўхшаган кишилар суратида ҳашр қилинадилар. Уларни ҳар макондан хорлик қоплаб олган бўлади. Бас, уларни жаҳаннамдаги Буулиса номли қамоққа ҳайдаб борилади. Уларнинг устида оловларнинг олови бўлади. Улар аҳли дўзахнинг йиринги – тийнатул хабол ила суғорилади», дедилар».

Термизий ривоят қилган.

“Руҳий тарбия” китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Юқорида ўтган саҳифаларда ҳар бир инсонда бўлиши мумкин бўлган ёмон ахлоқлардан бири ndash ёлғончилик ҳақида ожизона сўз юритилди. Мазкур сўзлардан ёлғон жуда ҳам давоми...

3095 12:30 / 12.01.2019
Замонавий тиббиёт кейинги эллик йилда ақл бовар қилмас даражада шиддат билан ривожланиб, ҳар қандай дарддан халос бўлиш умидини беришда давом этяпти. Соҳа давоми...

4389 16:10 / 25.03.2019
Доимо бандаларга енгилликни хоҳлаш, уларни тоқатлари етмайдиган даражадаги оғир ва машаққатли амалларга буюрмаслик Ислом динининг асосий ва улкан давоми...

3534 11:40 / 06.07.2019
Аё София, қутлуғ бўлсин ушбу иззату шавкат,Яна юксалди шаънинг, етди ҳурмат устига ҳурмат.Ёшинг гар каттадир бу такбиру таҳлил, азонлардан,Туғилдинг қайта сенда бу давоми...

1870 21:14 / 26.07.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021