1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Техасда “Муқаддас Қуръон изидан” номли кўргазма ўз ишини бошлади

09:30 / 22.01.2019 2369 pdf Ўқиш режими + -

АҚШнинг Техас техника университетида “Муқаддас Қуръон изидан” номли кўргазма ўз ишини бошлади. Бу ҳақда DailyTrudor.com сайти хабар берган.

Кўргазма араб хаттотлиги, исломий безаклар ва арабча дизайн бўйича узоқ йиллардан буён фаолият кўрсатиб келаётган асли насаби ливанлик бўлган америкалик хаттот Марван Аризи томонидан ташкиллаштирилди.

Аризи узоқ вақт мобайнида  турли дастурий таъминот компаниялари, рекламалар, баннерлар билан шуғулланадиган ташкилотлар билан дизайн масаласида иш олиб борди. Аввалги усталарнинг Қуръони карим саҳифалари бўйича қилган ишлари унда катта қизиқиш уйғотади ва бу ишда ўзини синаб кўришни мақсад қилади.

– Шу жойда менинг Қуръони карим ёзувларига бўлган қизиқишим бошланди, – дейди Аризи. – Дизайн учун уч йил, қолган ёзувлар учун етти йил, жами ўн йил вақт сарф бўлди.

У ўн йил давомида Қуръони каримнинг 114 та қисми (сураси) учун алоҳида дизайн ишлаб чиқди. Арабча хаттотлик санъатининг ноёб хусусиятини яратиб, 376 саҳифани ўзига хос кўринишда ёзиб чиқди.

Кўргазмага ташриф буюрганлар унинг юксак даражада эканини эътироф этмоқдалар. Хусусан, бундай кўргазмалар одамларни Қуръони карим ва Ислом динига бўлган қарашларини ижобий томонга шаклланишида катта ёрдам беришини таъкидламоқдалар. Муаллиф китоб дизайнини ишлашда мусулмонларнинг диний қарашлари ва эътиқодларини эътибордан четда қолдирмасликка ҳаракат қилган.  «Мен дизайнимни янги ранг билан яратдим, шу  билан бирга исломий санъатнинг классик услубини ҳам сақлаб қолишга ҳаракат қилдим. Мени мусулмон ўқувчи ёки томошабинларимизни ранжитиб қўйиш ниятим йўқ», дейди Аризи.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг 33 йиллиги ҳамда 20242025 ўқув йилининг очилиши муносабати билан Тошкент ислом институтида .Нажот ndash таълимда, нажот ndash давоми...

2109 11:28 / 09.09.2024
Маълумки, жорий йилнинг 31 октябрдан 7 ноябргача Ўзбекистонда Малайзиянинг .Умумжаҳон Сўфийлар ташкилоти, билан .HILAL TRAVEL, сайёҳлик ташкилоти, Туризмни давоми...

2662 16:05 / 07.11.2019
Саудиялик аёл Самра Муҳаммад Зафер алУмайр алШаҳри Қуръони Каримни 98 ёшида ёд олган. Бу ҳақда аrabnn манбасига таяниб, iqna нашри хабар берди.Саудиялик бу кекса давоми...

1867 10:02 / 14.05.2020
Мирзо Улуғбек даврида Самарқанд илмфан марказларидан бирига айланган эди. Ана шу даврда шаҳарга Шарқ мамлакатларидан етук олимлар ташриф буюриб, маҳаллий давоми...

1199 13:00 / 05.04.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021