1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Осий нега мағфират қилинди?

15:20 / 24.01.2019 3705 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Умар розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бир ҳадисни етти мартадан кўп айтганларини эшитдим. Мен у зотнинг «Кифл Бану Исроилдан эди. У гуноҳдан сақланмас эди. Унинг олдига бир аёл келди. У унга устига чиқиш шарти ила олтмиш динор берди. У эр хотинига қандоқ ўтирадиган бўлса, унга ўшандоқ ҳолда ўтирган чоғида аёл йиғлай бошлади. Шунда у: «Нимага йиғлаяпсан? Мен сени мажбур қилдимми?» деди. «Йўқ. Аммо мен бу ишни ҳеч қилмаган эдим. Фақат муҳтожлик мени бунга мажбур қилди», деди. «Сен аввал қилмаган ишингни қиляпсанми? Бор, кетавер! Пуллар ҳам ўзингга», деди. Сўнгра «Йўқ. Аллоҳга қасамки, бундан кейин Аллоҳга асло осий бўлмайман», деди. 

У ўша кечаси ўлди. Бас, унинг эшигига «Албатта, Аллоҳ Кифлни мағфират қилди», деб ёзилиб қолди», деганларини эшитдим».

Гуноҳлардан сақланиш қалбнинг поклигини сақлаш учун хизмат қилади. Шунинг учун гуноҳларни озайтириш керак. Бу иш икки дунё учун ҳам фойдалидир.

Вакийъ ибн Жарроҳ келтирган ривоятда Оиша розияллоҳу анҳо айтади: «Гуноҳларни озайтиринглар! Албатта, сизлар Аллоҳ таолога гуноҳ озлигидан афзал нарса ила йўлиқа олмайсизлар».

Банда зоҳирий ва ботиний, катта ва кичик маъсиятлардан ҳазир бўлиши лозим. Кўпинча бир маъсият бошқа маъсиятга тортиши ҳам мумкин. Хусусан, қалб ва тил маъсиятлари каби ҳис қилиш қийин бўлган маъсиятлардан эҳтиёт бўлиш керак.

«Руҳий тарбия» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Амирликда таниқли ишбилармон билан журналистлар учрашишди. Унга журналистлардан бири савол бердиҲаётингиздаги қизиқарли воқеалардан гапириб давоми...

8100 11:30 / 17.04.2022
Саъд ибн Абу Ваққос билан Холид ибн Валид розияллоҳу анҳумонинг орасидан гап ўтиб қолди. Кейин бир киши Саъднинг олдида Холидни ғийбат қилмоқчи эди, Саъд унга давоми...

2594 08:00 / 01.07.2020
Фақиҳ Aбу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадиларШаҳр ибн Ҳавшаб Aбу Ҳурайра розияллоҳу анҳумадан ривоят қилади Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Қўзиқорин марҳаматдандир давоми...

2441 15:00 / 15.02.2021
Жаъфарнинг кимлигини биласизми У ҳақида Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Сен менга яратилишинг жиҳатидан ҳам, хулқинг жиҳатидан ҳам ўхшайсан,, деганлар. У жуда давоми...

3562 15:00 / 04.07.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021