1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ғамгин ҳолатда ва тушкунликка тушганда нима қилиш керак?

10:10 / 25.01.2019 16302 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

“Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азийм” дуосининг фазилати

Муторриф ибн Мусъаб айтадилар: “Мен халифа Мансурнинг ҳузурига кирсам, у ғамгин ва хафа ҳолатда экан. Айрим яқин инсонларидан жудо бўлгани сабаб, ҳатто сўзлашмай қўйган экан. У менга: “Эй Муторриф! Мен мусибатга дучор бўлдим. Бу балони Аллоҳдан бошқа ҳеч ким бартараф қила олмас. Аллоҳ бу мусибатни даф қилишини сўрашим учун бирон дуо борми? Мен уни ўқиб юрардим”, деди.

Мен: “Эй мўминларнинг амири! Муҳаммад ибн Собит менга Амр ибн Собит ал-Басрийдан ривоят қилиб гапириб берган. “Басралик бир кишининг қулоғига пашша кириб кетиб, қулоқ пардасигача етиб борди. У оғриқдан қийналиб, кечасию кундузи ухлолмай қолди. Шунда Ҳасаннинг яқинларидан бир киши: “Саҳоба Ало ибн Ҳазрамийнинг дуоларини ўқигин, чунки Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобалари ушбу дуони саҳрода ва денгизда сўраб дуо қилганларида, Аллоҳ таоло уларни машаққатдан халос қилган”, деб айтган эди, у киши: “Аллоҳ раҳм қилсин, у қанақа дуо?” деди. Шунда мен у кишига қуйидаги ривоятни айтиб бердим:

“Ало ибн Ҳазрамийни Баҳрайнга юборилди. У киши саҳрони юриб бораркан, жуда қаттиқ чанқоқ ва сувсизликдан ўлар ҳолатга келди. Шунда у зот уловдан тушди ва  икки ракат намоз ўқиди. Сўнгра: “Йа Ҳалийму, йа Алийм, йа Алиййу, йа Азийм, исқинаа” (Эй Ҳалим, эй Билувчи, эй Олий ва эй Буюк Зот, бизни сув билан суғор, ташналигимизни қондир) деб дуо қилганди, бирдан қушнинг қанотига ўхшаб кетадиган булутлар пайдо бўлиб, гумбурлай бошлади. Сўнгра ёмғир ёға бошлади, биз идиш ва мешкобларимизни тўлдириб олдик. Йўлимизда давом этиб, денгиз қирғогидаги кичик кўрфазга етиб келдик. У ерда ҳеч қимирлашни иложи йўқ эди. Сузиб кетишимиз учун кемаларимиз ҳам йўқ эди. У киши икки ракат намоз ўқиб: “Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азийм, ажизнаа” (Эй Ҳалим, эй Билувчи, эй Олий ва эй Буюк Зот, бизни бу ердан ўтказиб юбор), деб айтдилар. Сўнгра отнинг тизгинидан ушлаб: “Аллоҳнинг исмини айтиб бу ердан кечиб ўтинглар”, дедилар.

Абу Ҳурайра: “Биз сувнинг устидан юриб ўтдик. Аллоҳга қасамки, бизни на оёқларимиз, на маҳсиларимиз ва на оёқ кийимларимиз ҳўл бўлган эди. Ўша пайтда қўшин тўрт минг отлиқдан иборат  эди”, деб айтдилар”.

)Ибн Абу Дунё, Лалкаий ва Ибн Абу Шайба мусаннифларида баъзи қисқартириш ва қўшимчалар билан ривоят қилишган(.

Ҳалиги қулоғига пашша кириб кетган киши ҳам ушбу дуони ўқиган эди, қулоғидан пашша чиқиб, ўз ҳолига келди.

Халифа Мансур ҳам қиблага қараб, ушбу дуо билан сўрай бошлади. Бироз фурсат ўтиб, менга юзланди ва: “Эй Муторриф, Аллоҳ мендаги ғамни аритди”,  деб овқат келтиришларини амр қилди ва мени ҳам таклиф этди, бирга ўтириб тановвул қилдик.

“Ёқимсиз нарсаларни бартараф қилиш ва бало офатдан қутулишда дуонинг аҳамияти” номли китобдан.

Биз ҳам ҳаётда қандайдир муаммо ва тўсиқларга дуч келиб: “Йа Ҳалийму йа Алийм, йа Алиййу йа Азийм”, деб айтиб, ўша муаммони кўтаришини Аллоҳдан астойдил ва чин ихлос билан сўрасак, иншааллоҳ У Зотнинг ёрдами билан муаммолардан халос бўламиз.

Islom.uz портали таҳририяти

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Аввома
Таржимон
Анвар Аҳмад
Мавзуга оид мақолалар
.Жума, сўзи .жам бўлиш, тўпланиш, деган маънони англатади. Аллоҳ таоло мўминларга жума намозини фарз этган, буюрган.Эй иймон келтирганлар Жума кунидаги намозга давоми...

7154 11:05 / 02.11.2018
Бир киши бир бегона аёлга кўнгил қўйди. Ўша аёл бир кеча ўз эҳтиёжи учун бир жойга кетган эди, эркак унинг ортидан эргашди. Иккиси холи жойга борганда эркак аёлга давоми...

4082 08:02 / 04.07.2020
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қоринни ва у ўз ичига олган нарсаларни сақланг, деб буюрдилар. Хўш қоринни сақлаш қандай бўлади Қоринни сақлашдан мақсад луқмани давоми...

3490 16:00 / 08.03.2023
Авзоий айтади .Билол ибн Саъднинг ўғли Константинополда вафот этди. Бир киши унинг йигирма неча дирҳам қарзи борлигини даъво қилиб келди. Билол унга .Ҳужжатинг давоми...

2438 07:10 / 07.05.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021