1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ризқимиз Сенинг зиммангда

08:00 / 27.01.2019 3512 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Асмаъий айтади: «Калб қабиласига бордим. У ерда бир неча йиллардан бери қурғоқчилик ҳукм сурар, чорва ҳайвонлари қирилиб кетган, осмондан бир томчи ҳам ёмғир ёғмай, экин ўсмай қўйган эди.

Осмонга қараб турсам, қибла томондан қалин қора булут кўтарилиб, ернинг устини қоплаб олар, маҳалла аҳолиси тепаликларга чиқиб, суюнганидан бор овози билан такбир айтиб бақирар, аммо Аллоҳ таоло булутни бошқа томонга буриб юборарди. Бу ҳолат бир неча бор такрорланди. Шунда уларнинг ичидан бир кампир бир баландроқ жойга чиқиб, бор овози билан: «Эй Аршнинг Эгаси, хоҳлаганингни қил. Ризқимиз Сенинг зиммангда!» деб нидо қилди. Кампир ўша тепаликдан тушмасидан осмонни қалин булут қоплаб, жала қуйиб юборди. Ёмғир шундай кўп ёғдики, одамлар сувга ғарқ бўлишига сал қолди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Тафаккур нафсни поклайдиган ва ахлоқни сайқаллайдиган энг муҳим омиллардан биридир..Тафаккур, .фикр, сўзининг ўзагидан олинган бўлиб, бир нарса ҳақида чуқур фикр давоми...

3592 12:00 / 16.07.2019
Муҳаддис ва аллома Бадриддин Ҳасанийдан .Бир соатдан кейин вафот этишингизни билиб қолсангиз, қандай амал қилардингиз, деб сўрашди. У киши .Илм ўқирдим,, дедилар. давоми...

2495 15:09 / 01.07.2020
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм. Алҳамдулиллаҳи Роббил аламийн. Вассолату вассаламу ала Саййидина Муҳаммад ва ала олиҳи ва асҳабиҳи тоййибийна тоҳирийн. Молик ибн давоми...

6004 11:40 / 04.02.2019
Мусо Муҳаммад Ҳажжод АзЗаҳроний деган одам томонидан айтиб берилган қуйидаги воқеа ҳар бир ақл эгасига катта ибрат бўлади. Инсонни макрҳийла нақадар тубан давоми...

3892 11:10 / 25.03.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021