1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Надомат келтирувчи яхшилик

11:00 / 17.10.2020 3923 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Муаллақот соҳибларидан саналувчи, жоҳилият даврининг буюк ва машҳур шоирларидан бири бўлмиш Зуҳайр ибн Абу Сулмонинг ажойиб бир байти бор:

من يجعل المعروف في غير أهله
يكن حمده ذما عليه ويندم

Яъни: «Кимки яхшиликни ўз ўрнига қўймаса, унинг мақтови мазамматга айланади ва оқибатда бу иши учун надомат қилади».

Киши яхшилик деб ўйлаган қандайдир эҳсон, эзгулик ва мурувватни ёхуд инфоқ ва сарф-харажатни ҳақиқий лойиқ бўлган ўрнига ишлатмас экан, қилган «эзгулиги» учун оладиган мақтови танқид ва мазамматга айланади, охири мазкур ишига пушаймон бўлади.

Давримизда бўлаётган воқеалар ҳазрат Умар разияллоҳу анҳу «шоирлар шоири» дея мақтаган ва бошқалар тарафидан ҳам «ҳакимуш шуаро» («шоирларнинг донишманди») дея улуғланган Зуҳайрнинг бу сўзлари кўзимга ғоятда тўғри ва ибратли бўлиб кўринди.

Аслида ҳам шундай эмасми?! Аллоҳ бизни ўринбосар қилиб қўйган дунёни, қўлларимизга синов ва имтиҳон учун вақтинча бериб қўйган молу мулкни ўз ўрнига ишлатмасак, яхшилик деб ўйлаганимиз иш ўзимизга мазаммат бўлиб қайтар экан. Оқил киши халқ танасида қанчадан-қанча беркилмаган ёриқлар, малҳам кутиб турган яралар турган бир вақтда ўзим топганман, ўзим биламан қабилида беҳуда ёки охирги даражадаги ишларга катта мол-дунёни совуриб юбормайди. Шунингдек, «Қаердан биласизлар, уни бошқа яхши ишлари ҳам бордир, ўша ишларни қойиллатиб қўйиб, кейин бундай ишларга пул сарфлагандир!» деган маънода калтабинлик ҳам қилмайди. Зеро, хато иш ўнта тўғри ишдан кейин бўладими, юзта фойдали ишдан кейин бўладими, барибир хатолигича қолади.

Молу дунё мўминнинг савоб сармояси, жаннатга олиб борувчи уловидир. Мўмин киши ўзига берилган бу неъматни Ҳақнинг розилигига васила қилади ва кечаю кундуз, ўнгу сўлга эзгулик уруғларини сочади, эҳсон дарахтларини экади ва шу тариқа жаннатдаги уйини обод этади. Ўзларига бойлик неъмати берилган кишилар Абдураҳмон ибн Авф, Абдуллоҳ ибн Муборак, Абу Ҳанифа Нуъмон ибн Собит ва юқорида айтганимиздек, бойлигини жаннатга олиб борувчи улов қилган бошқа олийжаноб инсонларни ўрнак ва намуна қилсалар нур устига нур бўлади. Бу иши бошқаларга яхшилик борасида ибрат бўлиб қолади, ўзидан таъна-дашномларни, пушаймонликларни  четлаштиради.

Алишер Султонхўжаев,

Тошкент ислом институти

ўқитувчиси

Мавзуга оид мақолалар
Фитр куни таом ейиш, мисвок ва ғусл қилиш, хушбўйлик суртиш ва энг яхши кийимларини кийиш ва фитр садақасини бериш мандубдир. Юқоридаги жумлада Фитр Рамазон давоми...

3265 16:00 / 18.04.2023
Савол Картада .сувара,, .дуррак,, .пирра,, .қора хотин, каби ўйинларни ўйнаш қимор бўладими Мумкинми, ё мумкин эмасмиЖавоб Бисмиллаҳир Роҳманир РоҳиймОрага пул тикиб давоми...

12865 23:05 / 10.11.2018
Қатода ибн Диъома исмли олим ҳикоя қилади.Басра шаҳрида Утба ибн Абон исмли зоҳид, тақводор, маҳзунликда Ҳасан Басрийга ўхшаган, доим рўза тутадиган киши яшаб давоми...

5656 21:36 / 08.01.2019
Шифокорлар Рамазон рўзаси юрак атрофини ёғ босишига шифо бўлишини аниқлашган. Уларнинг ёзишича, танада бир қанча касалликларни келтириб чиқарувчи заҳарли давоми...

2940 20:30 / 04.05.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021