1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Боласини тан олмаган ота гуноҳкор ҳисобланадими?

19:10 / 17.02.2019 4285 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум ва раҳматуллоҳи ва барокатуҳ. Боласини тан олмаган отага гуноҳ ёзиладими? Ёки охиратда уни нима кутади?

Жавоб: Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Қай бир аёл бир қавмга улардан бўлмаган шахсни киритса, унга Аллоҳдан ҳеч бир нарса йўқдир ва Аллоҳ уни жаннатига зинҳор киритмас. Қай бир эркак ўзи қараб туриб, ўз боласини инкор қилса, Аллоҳ таоло ундан тўсилур ва аввалгию охиргилар ҳузурида уни шарманда қилур», дедилар».

Абу Довуд, Насоий ва Ҳоким ривоят қилишган. Ҳоким саҳиҳ деган.

Зино қилиб орттирган боласини эрининг қавмига билдирмай қўшиб юборган аёл дунёдаги энг бадбахт аёллардан бўлади. Ундай нобакор аёлнинг икки дунёси куяди. Аллоҳнинг динидан бирор насибага эга бўлмайди. Охиратда эса Аллоҳ таоло уни дўзах азоби ила азоблайди ва жаннатга яқин ҳам келтирмайди.

Бировнинг боласини бошқа қавмга қўшиш қанчалик ёмон бўлса, ўз боласини билиб туриб инкор қилиш ҳам шунчалик ёмондир. Бундай гуноҳ ишни қилган одамдан Аллоҳ таоло тўсилади ва қиёмат куни барча халойиқ олдида уни шарманда қилади.

Шундай йўллар билан Ислом инсоният наслини соғ-саломат, ҳаром-хариш аралаштирмай сақлаб келган. Зотан, Ислом шариатининг бош мақсадларидан бири ҳам наслни муҳофаза қилишдир. Ислом йўқ жойда эса насл-насабнинг тайини қолмаслигини кўриб-билиб турибмиз. Валлоҳу аълам.

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Қироат имомларидан бири имом Кисоийнинг дарс ҳалқасида одамлар кўпайиб кетди. Уларни жамлаб Қуръонни уларга мукаммал ўқиб берди. Кисоий уларга Қуръонни ўзининг давоми...

3280 12:40 / 24.01.2022
Илм таҳсилида қийинчиликнинг келиши табиий ҳол. Ана шу қийинчиликларни енгиб олганларгина муродга етадилар. Илм остонасида рўбару келган биринчи қийинчиликка давоми...

2370 11:07 / 18.08.2020
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг оламга тақдим қилган улкан хизматларидан mdash умидсизлик ва шумланишга қарши кураш ва инсонда орзуумидни ва ўзига ишонч давоми...

2663 14:06 / 11.11.2019
Шу кунларда обҳавонинг кескин кўтарилиб кетиши оқибатида кўпчилик ўзини соясалқин жойларга, сув ҳавзалари бўйига, тоғ олди дам олиш масканларига уряпти.Маълумки, давоми...

4583 13:40 / 13.07.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021