1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ҳалимлик сифати

14:00 / 13.07.2022 2242 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Леонардо да Винчи ўзининг «Адабий ишлар» номли китобида қуйидаги ҳикояни келтиради:

«Бир киши анжир дарахтига осилиб, шохларини қайириб ўзига тортиб пишган меваларини ер эди. Буни кўрган каштан дарахти анжир дарахтига кибр билан деди:

-Эй бечора анжир! Табиат сени менга қараганда анча кам ҳимоя қилган. Қара, менинг мевамни қанчалар қаттиқ ҳимоя остига яширди. Уни аввал юмшоқ қобиқ билан яширди. Сўнгра қаттиқ ва мустаҳкам қобиқ билан ўради. Фақатгина бу билан кифояланмади. Меваларимни ингичка ва зич жойлашган тиканчалар билан ўради. Инсон унга осонлик билан эриша олмайди!

Анжир дарахти Каштан дарахтидан узоқ кулди ва деди:

- Сен биласанки, инсон ҳар қандай йўл билан данагинг мағзини чиқариб олади. Буни таёқ ва тошлар билан амалга оширади. Меванг тушганидан сўнг оёқлари билан топтайди ёки тош билан синдириб мағзини ейди.

Азизим! Иккаламизнинг ҳам мевамизни ейишади. Аммо икки хил услуб билан. Менинг мевамни юмшоқлик билан, сеникини эса қўполлик билан!

Менга юмшоқ инсонлар ёқади. Мени жарангдор дипломлар, шаҳодатномалар, илмий даражалар жалб қила олмайди. Қанча пулингиз борлигининг менга қизиғи йўқ. Булар бари сизники. Аммо юмшоқлигингиз ва тавозуйингиз менинг қалбим жиловини қўлига олади!

Кишиларга азият бермаслик учун сўзларини териб-териб гапирадиганлар мени ҳайратлантиради. У гапирса гўё меҳр ила елкангизни силагандек бўлади. Гапириб кўнглингизни олади. Агар суҳбатлашса худди жароҳатни тикаётган шифокор каби эҳтиёт бўлиб суҳбатлашади!

Мени оддий инсонларга юмшоқ муомалада бўладиган, вокзалларда ишлайдиган оддий ишчиларга табассумла боқадиган, чиқинди ташийдиган идораларда ишлайдиган оддий ишчиларга кулиб боқадиган, йўлнинг четида тиланчилик қилишдан ор қилиб озгина нарса ила савдо қилиб ўтирганларнинг нархига қарамай харид қиладиган, бу ишини махфий садақа ва фойдали шартнома ҳисоблайдиганлар доимо ҳайратлантиради!

Мени уйига кирганида саодат, шодлик ва хотиржамлик олиб кирадиган, завжасига сурур бағишлайдиган, фарзандларини хурсанд қиладиган, қизчаларини қучоқлайдиган, инсонларга худди фойдали ёмғир каби фараҳ улашадиган кишилар ҳайратлантиради!

Мени кишиларга улфат бўладиган, кишилар ҳам унга улфат бўладиган, инсонларга яхшилик соғинадиган, кишиларнинг ютуғи ўзининг ютуғини камайтирмаслигига ишонадиган, уларга тегадиган нарсалар ўзининг мулкидан узиб олинмаганига ишонадиган, ҳаммага барака сўрайдиган кишилар ҳайратлантиради!

Мени дунёни ўткинчи деб биладиган, бу дунёдан банда оладиган энг яхши нарса солиҳ амал деб биладиган, ўзидан яхши из қолдирадиган кишилар ҳайратлантиради!

Аллоҳим, бизни юмшоқ, ҳалим инсонлардан қилгин! Юмшоқ ва ҳалим инсонлар ила насибалантиргин!

Абдулқодир Полвонов

 

Муаллиф
Абдулқодир Полвонов
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Усайд ибн Абу Усайддан, у онасидан ривоят қилинади.Абу Қатодага.Сенга нима бўлган ўзи, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ҳадис айтган одамларга ўхшаб давоми...

2948 19:10 / 11.06.2019
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу сажда қила туриб, зино, ўғрилик, куфр келтириш ва бошқа гуноҳи кабиралардан паноҳ сўрардилар. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудек буюк давоми...

3747 09:30 / 24.04.2019
Қози Шурайҳ айтадилар .Менга битта мусибат етса, Аллоҳ азза ва жаллага тўрт маротаба ҳамд айтаманБиринчиси ndash бундан ҳам каттароқ мусибат етмагани учун ҳамд давоми...

2014 07:10 / 11.08.2019
Муҳаммад ибн Жаҳм ҳовлисини эллик минг дирҳамга сотувга қўйди. Ҳовлини сотиб олиш учун харидорлар келганда уларга .Саъид ибн Оснинг қўшниси бўлиш учун қанча пул давоми...

2452 07:10 / 30.04.2019
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021