1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

"Вақф" фонди оққон билан касалланган беморларга кўмак берди

16:32 / 12.03.2019 2357 pdf Ўқиш режими + -

Аввалги хабарларда “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан турли хасталиклар билан оғриган, ўзгалар кўмагига муҳтож инсонларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатиш учун “Малҳам” акцияси жорий этилгани ҳақида айтиб ўтилган эди.

Мазкур акция доирасида 2019 йилнинг 7 март куни Республика гемотология ва қон қуйиш илмий-текшириш институтида оқ қон (лейкоз) касали билан оғриган беморлар ҳолидан хабар олиниб, ижтимоий ҳимояга муҳтож бўлган 39 нафар беморга 1 000 000 (бир миллион) сўмдан жами 39 000 000 (ўттиз тўққиз миллион) сўм миқдорида моддий ёрдам кўрсатилди. Бу ҳақда "Вақф" хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати хабар берди.

Хабарда айтилишича, эҳтимол, мазкур моддий ёрдам хаста ватандошларимизнинг тўлиқ тузалишига ёрдам бермас, аммо бу уларнинг кўзларида яна умид учқунларининг пайдо бўлиши ва қалбларида ҳаётга бўлган ишонч туйғуларининг жўш уришига туртки беради.

“Вақф” хайрия жамоат фонди ушбу тадбирлар билан чегараланиб қолмай, барча саховатпеша ҳамюртларимизни бемор ватандошларимизга кўмак кўрсатишда елкадош бўлишларига чорлаб қолади.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
“ВАҚФ” хайрия жамоат фонди
Мавзуга оид мақолалар
Россия Федерацияси Мусулмонлар маънавий бошқармаси САМ Уламолар оқсоқоллар кенгаши Спутник V вакцинасини Россия мусулмонлари фойдаланиши учун мақбул деб давоми...

2559 12:11 / 26.03.2021
Бугун, 10 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги бир гуруҳ таниқли имомхатиблар пойтахтимиз масжидларига ташриф буюриб, пешин намозини жамоат билан бирга адо этгандан сўнг давоми...

2243 11:42 / 10.11.2021
Давлат ташрифи билан мамлакатимизда бўлиб турган Сингапур Президенти Ҳалима Яқуб бугун Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Зулайҳо Маҳкамова давоми...

1819 14:54 / 25.05.2023
16 ноябрь ndash Халқаро бағрикенглик куни муносабати жорий йилнинг 14 ноябрь куни бир гуруҳ диний соҳа ходимлари Диний бағрикенглик кўкрак нишони билан давоми...

825 16:38 / 14.11.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021