1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Таълим соҳасида халқаро ҳамкорлик одимлари: Паханг университети

10:33 / 23.03.2019 4050 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 15-22 март кунлари “GRAND TA’LIM” нодавлат таълим муассасаси “Hilal Travel” туристик ташкилоти билан хамкорликда Малайзия давлатига сафар ташкил этилгани ҳақида аввалги мақоламизда баён қилгандик. 15 март жума куни эрталаб “GRAND TA’LIM” жамоаси Малайзиянинг Паханг вилояти Пекан шаҳрида жойлашган  Паханг Университетига ташриф буюрди. 


 Дастлаб  Паханг  университетининг Centre for Modern languages & Human Sciences -“Замонавий тиллар ва гуманитар фанлар” факультетига борилди. Жамоани факультет раҳбари профессор, Муҳаммад Нублий Абдул Ваҳҳоб (Dr. Muhammad Nubli Abd Wahhab) қабул қилди. 


  Ўзаро маълумотлар алмашинуви ўтказилди. Яъни, ҳар икки томон ўз тақдимотларини ўтказди. Муассасанинг халқаро алоқалар бўйича мутахассиси Ватанимиз Ўзбекистоннинг бой маърифий-маданий тарихи ва бугунги туризм салоҳияти  ҳақида сўзлаб берилди. 

   Шунингдек, мамлакатимиз таълим тизимидаги ислоҳотлар, “GRAND TA’LIM” ва ушу бу университет ўртасида педагогларни малака ошириши, Ўзбекистондан талабаларнинг ушбу илм масканида  магистрлик ёки докторлик ишларини амалга оширишлари истиқболлари ҳақида суҳбатлашилди. Шунингдек, Паханг университетини  тамомлаган иқтидорли талабаларни Ўзбекистонга шартнома асосида таклиф этиш масалалари  мухокама қилинди, ўзаро фикр алмашилди. 

  Факультетдаги учрашувдан сўнг, Паханг университети асосий биносига борилди. У ерда ушбу йирик ва машҳур университет ректори, профессор, - Дато, Даинг Носир Иброҳим (Dr. Daing Nasir Ibrahim)  бошчилигидаги 20 га яқин устозлар томонидан қабул ўтказилди. 

  Улардан, профессор Зурайна бинти Али, Доктор Мунира бинти Абдул Раззоқ, компьютер тизимлари ва инженерлик факультетидан доктор Муҳд Низом Махмуд Қаҳҳор, устозлардан Муҳаммад Ҳофиз Асвад ибн Аҳмад Камолларни санаб ўтиш мумкин. Мезбонлар илиқ ва самимий қабул қилишди. 

Мезбонларга  Ўзбекистон таълим тизимидаги шароитлар ва имкониятлар, хамкорлик қилиш борасида қулайликлар борасида ва хусусан, 10 йилдан кўпроқ вақт мобайнида Тошкент шаҳрида араб, инглиз ва рус тилларини ўргатиш ва компьютер технологияларини ўргатиш борасида фаолият олиб бораётган “GRAND TA’LIM” НТМ ҳақида видеоролик намойиш  қилинди.

   Ўз ўрнида Паханг университети вакиллари ҳам университет таълим тизими ва имкониятлари борасида видеофильм намойиш этишди ва  батафсил ҳикоя қилиб беришди. 

  Маълумотларга бой ва қизиқарли кечган самимий учрашув сўнгида келажакда университет филиаллари билан ҳамкорликда илмий  лойиҳа-дастурларни  амалга ошириш, педагог ўқитувчиларнинг Малайзияда  малака ошириши каби  ишларни амалга оширишга келишиб олинди. 

 Факультетлар деканлари ўқитувчи ва устозлари томонидан томонидан кўплаб саволлар берилди, катта қизиқиш билдирилди. Учрашув сўнгида Паханг универитети раҳбарияти ва устозларига самимий қабул учун ташаккур изҳор қилинди ва эсдалик совғалари тақдим этилди. 


 Паханг Университети ( Universiti Malaysia Pahang)- Малайзиянинг энг етакчи университетларидан. Universiti Malaysia Pahang (UРМ) – Малайзия олий таълим муассасаси 2002 йилда ўз фаолиятини бошлаган.  Педагогик жамоа 1655 кишидан иборат. Талабалар сони – 15 000, магистрлар- 10 000, аспирантлар эса 5000 кишини ташкил этади.   

Университет Малайзиянинг етакчи ўқув даргоҳларидан ва мамлакатдаги энг яхши ТОП-20 университетлар рейтингида туради. Ўқув маскани  муҳандислик, технологик дастурлар ва тадқиқотлар йўналишида  илғор ҳисобланади. Талабалар ўқиш жараёнида кўплаб ўқув дастурлари ва илмий лойиҳаларда иштирок этиш имкониятига эгалар. 

  Эслатиб ўтамиз, сафардан кўзланган мақсад, бугунги кунда нафақат Малайзияда балки, Осиё ва жаҳон университетлари рейтингларида юқори поғоналарда турувчи нуфузли таълим даргоҳларининг илғор тажрибалари билан танишиш, таълим тизимидаги ютуқ ва муваффақиятларни ўрганиш асносида ўзаро ҳамкорлик ўрнатиш борасида музокаралар кўзда тутилган.

Навбатдаги мақолаларимизда Малайа университети, Путра университети каби билим даргоҳларида ўтган мулоқотлар, туристик ярмарка ҳақида баён қилиб борамиз. Саҳифаларимизни кузатиб боринг.


 “GRAND TA’LIM”, 2019 йил.

Мавзуга оид мақолалар
Нурсултонда қурилаётган янги масжид атрофида катта парк барпо этилади. Бу ҳақда пойтахт ҳокими Олтой Кулгинов инстаграм саҳифасида маълум қилди. Бу ўз навбатида давоми...

2062 15:06 / 17.08.2021
Жорий йилнинг 21 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси .Қуръон ва тажвидни ўргатиш, бўлимида Рамазон ойида Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги масжидларда давоми...

2321 16:11 / 22.02.2022
Масжидул Ҳаром маъмурлари зиёратчиларга қулайликлар яратиш мақсадида жорий йилнинг 13 октябрь кунидан бошлаб кексалар ва жисмоний имконияти чекланган давоми...

2685 19:42 / 22.10.2022
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳамда шайх Исмоил Махдум ҳазратларининг оилалари бувимизнинг вафотлари муносабати билан таъзия изҳор қилган, ҳамдардлик давоми...

5544 12:32 / 04.08.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021