1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Қуръонни ёдлаш ҳаёт фалсафасини тушунишимга ёрдам бермоқда»

12:10 / 11.04.2019 3166 pdf Ўқиш режими + -

22 ёшли покистонлик кўриш қобилияти заиф бўлган ҳофизи Қуръон Муҳаммад Шероз IQNA мухбири билан Қуръони карим ва кундалик ҳаёт ҳақида суҳбатлашди.

Ҳофиз бу йил Эронда кўзи ожизлар учун тўртинчи марта ўтказилаётган халқаро Қуръон мусобақасида қатнашиш учун илк марта Теҳронга келган. Мухбирнинг саволларига жавоб берган Муҳаммад Шероз жумладан шундай деган: “Мен 2005 йилда Қурони каримни ёд олишни бошладим ва икки йилда уни тўлиқ ёд олдим. 2018 йилда Саудия Арабистонида ўтказилган халқаро Қуръон мусобақасида қатнашдим. Покистонда кўзи ожизларни Қуръон ўрганишлари учун шароитлар яратилган. Айниқа Қуветта ва Карачида брайл усулида сабоқ берувчи курслар фаолият олиб боради. Бугун кўп кишилар Аллоҳ каломини ўрганишга қизиқмоқда. Агар билсангиз, Қуръони карим билан ҳамҳол бўлиш ҳаётимга хайр ва баракалар келтирмоқда. Хусусан, бу Китоб менга дунё ҳаётининг ҳақиқий фалсафасини тушунишимга катта ёрдам бермоқда”.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
IQNA
Мавзуга оид мақолалар
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатда Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисидаги ҳужжатга имзо қўйди. Унга мувофиқ, Ўзбекистон мусулмонлари давоми...

2372 20:33 / 03.08.2019
Бугун, 18 февраль куни пойтахтимиздаги Симпозиумлар саройида Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва Умра ишлари вазири Тавфиқ бин Фавзон арРабиъа бошчилигидаги давоми...

977 17:05 / 18.02.2025
Оила ва хотинқизлар қўмитаси мутасаддилари Мисрда таҳсил олаётган ватандош хотинқизлар билан учрашув ўтказди. Қўмита раиси О.Парпибоева раҳбарлигидаги давоми...

1781 12:15 / 12.05.2023
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 22 апрель куни глобал инқироз ва пандемия шароитида мамлакатимиз аҳолиси бандлиги масалаларига бағишланган давоми...

1648 21:25 / 22.04.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021