1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлар идорасига ташриф буюрдилар

13:40 / 19.04.2019 5015 pdf Ўқиш режими + -

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов билан учрашдилар.

Меҳмонлар муфтий Усмонхон Алимов бошчилигидаги Ўзбекистон мусулмонлари идораси ходимлари томонидан илиқ кутиб олиндилар.

Учрашув давомида яқин истиқболда амалга оширилиши кўзда тутилган илмий ҳамкорлик масалалари кенг муҳокама қилинди.

Шундан сўнг, Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари бошчилигидаги делегация Имом Бухорий номидаги Ислом институтига ташриф буюришди.
Тадбир давомида Ислом институти мударрис ва талабалари билан илмий-маърифий суҳбат ўтказилди. Учрашувда Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари томонидан илми толибларга талаби илм борасида қимматли маслаҳат ҳамда кўрсатмалар берилди.

Тадбир давомида институти мадаррис ва талабалари билан илмий-маърифий суҳбат ўтказилди. Учрашувда Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари томонидан илми толибларга талаби илм борасида қимматли маслаҳат ҳамда кўрсатмалар берилди.

Хусусан, Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ бир вақтлар аждодлари дунёга устозлик қилган ўзбек халқидан, бир кун келиб яна ана шундай забардаст алломалар чиқишига умид билдира туриб, бунинг учун ҳар бир илми толиб бу борада сўзда эмас, балки амалда ғайрату шижоат қилишлари лозимлигини таъкидлаб ўтдилар.
Шу ўринда шайх, муфтий Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари «Hilol-nashr» нашриёт-матбааси раҳбарияти таклифига биноан юртимизга ташриф буюрганларини эслатиб ўтиш, мақсадга мувофиқдир.


Islom.uz портали таҳририяти

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Саудия Арабистони расмийлари Саудия миллий авиакомпанияси йўловчиларига чипта билан бирга 96 соатлик туристик виза олиш имконини берувчи янги дастур давоми...

3977 15:24 / 02.02.2023
Ўзбекистон Афғонистоннинг Мозори Шариф шаҳридаги .Хойрулмударрис Имом Бухорий, мадрасаси қурилишини молиялаштиради. Бу ҳақда tolonews.com манбаси хабар берди. Жорий давоми...

1253 10:47 / 24.08.2024
Президент Шавкат Мирзиёевнинг фармонларига мувофиқ, Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг ўттиз уч йиллиги муносабати билан турли соҳалар вакиллари фахрий давоми...

1380 05:01 / 31.08.2024
Можароли ҳудудларда ўзларининг қуроляроғларини сотаётган ғарбнинг бой давлатлари можароларни янада алангалатмоқдалар. Дунёда тўхтамаётган бу урушларнинг давоми...

2445 08:40 / 10.04.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021