1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси билан учрашди

13:00 / 19.04.2019 2873 pdf Ўқиш режими + -

Аввал хабар берганимиздек шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратларининг Тошкент бўйлаб зиёратлари давом этмоқда.

Бугун 2019 йил 19 апрель куни шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси Аккулов Абдулазиз билан учрашдилар.

Қўмита раиси азиз шайх ҳазратга 23 февраль куни туризм бўйича бўлиб ўтган Халқаро конференцияда видео мурожаатлари билан қатнашганлари, ушбу таклифга эътибор берганликлари учун ташаккур изҳор қилди. Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний ҳафизаҳуллоҳ Ўзбекистонга зиёрат сафарлари ҳақида ўзларининг фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтдилар.

Жумладан, сафардаги қулайликлар, сайёҳлар учун яратилган шарт-шароитлар, уларни янада такомиллаштириш ҳақида ҳам гапириб ўтдилар. Қолаверса, юртимиздаги қўлёзмаларни кашф қилиш, уларни дунё оммасига етказишда ғайрат қилиш лозимлиги, бу билан иқтисод, туризмни ҳам ривожлантириш мумкинлигини шайх ҳазратлари баён қилиб ўтдилар.

Бундан ташқари, Муҳаммад Тақий Усмоний ҳазратлари дунё Ислом иқтисодиёти уламолар кенгашини раҳбарларидан саналадилар. Ушбу йўналиш бўйича Ўзбекистонда ҳаракат бошланаётганидан, ислоҳотлардан мамнунликлари ва юртимиз билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини таъкидладилар.

Учрашув ниҳоясида Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси меҳмонга эсдалик совғаларини топширди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бугун, 28 февраль куни .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жомеъ масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид Чилонзор туманидаги .Убай ибн Каъб, жомеъ масжидига аср давоми...

1936 11:33 / 28.02.2022
Муҳаррам ойининг илк кунида, илк жумасида юртимизда Қуръони Каримга катта хизмат қилиб келаётган, қадим Мовароуннаҳр диёридаги Қуръон таълими анъанасининг давоми...

10944 09:37 / 23.09.2017
Мусобақага Жанубийшарқий Осиёдаги мамлакатлардан ҳам меҳмонлар ташриф буюрган, деб хабар беради Gulf365 ахборот сайти. 31 январь куни ниҳоясига етиши давоми...

2288 15:38 / 30.01.2019
Россия Федерацияси пойтахтида 1721 ноябрь кунигача мўлжалланган ХХ Халқаро Қуръон мусобақаси бошланди. Мусобақада Тошкент ислом институти Қуръони Карим ва тажвид давоми...

2225 17:53 / 18.11.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021