1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Қадимий Лангар Қуръони Диний идорага топширилди

16:30 / 20.04.2019 3095 pdf Ўқиш режими + -

Электрон оммавий ахборот воситалари миллий ассоциацияси раҳбари Фирдавс Абдухолиқов 2019 йил 19 апрель куни Катта Лангар Қуръонининг факсимиле нусхасини Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовга тақдим этди.                                                           

Шунингдек, Президент томонидан Ислом дини қадриятларини асраб-авайлашга қаратилган ташаббусларига мос равишда миллий ассоциацияси раҳбари томонидан масжид-мадрасалардаги қадимий битикларни тадқиқ этиш ва халқимизга етказишда жуда катта ишлар қилинганини муфтий Усмонхон Алимов алоҳида қайд этди. 

Хусусан, Қуръони каримнинг ушбу нусхаси жуда ҳам табаррук экани, уни Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг музей-кутубхонасига жойлаштирилишини билдириб ўтди. Муфтий жумладан, қадимий қўлёзма асарларнинг юртимизга олиб келишда Диний идора ва уламолар ҳамкорлик қилишга доим тайёр эканини таъкидлади. Миллий ассоциацияси раҳбари айни вақтда хориж мамлакатларида сақланаётган улуғ мутафаккирларимиз битган, қадимий қўлёзма асарларнинг факсимиле нусхаларини юртимизга олиб келиш саъй-ҳаракатлари олиб борилаётганини айтди. Мисол учун қадимий  Катта Лангар Қуръонининг мазкур факсимиле нусхаси, бошланган ишларнинг илк натижаси эканини таъкидлади. Ислом динининг асосий манбаси ҳисобланган Қуръони каримнинг энг қадимий нусхалари халқимизнинг бебаҳо мероси сифатида қадрланади. Ҳозирда маънавий мерослардан бири бўлган VIII асрга оид Катта Лангар Қуръонининг 13 та саҳифаси Ўзбекистон мусулмонлари идораси музей-кутубхонасида сақланмоқда. Эндиликда унинг ёнида қолган саҳифаларнинг факсимиле нусхаси ҳам ўрин оладиган бўлди.

islom.uz таҳририяти

Манба
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Мавзуга оид мақолалар
Шавкат Мирзиёев ҳокимиятга келганидан сўнг диний эркинликларни таъминлаш борасида ижобий қадамлар ташланмоқда. Хусусан, Ўзбекистонда астасекинлик билан аввал давоми...

3089 19:53 / 02.02.2021
Россияда Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаш Жазони ижро этиш федерал хизматидан қамоқхонада сақланаётган баъзи маҳкумлар гуруҳи учун таомланиш меъёрларини давоми...

2607 08:30 / 22.12.2018
Пойтахт марказида жойлашган масжиднинг қадимий қисми ўрта асрларда бунёд этилган. Кейинчалик унга туташ қилиб қурилган бино ва иншоотлар эскириб, хавфли ҳолатга давоми...

1771 17:58 / 20.11.2023
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021