1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Парҳезкорлик

07:10 / 16.05.2019 2139 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ибн Абу Ғунядан ривоят қилинади: «Бир шайх менга бувисининг қуйидаги сўзларини ҳикоя қилиб берди: «Хизматкоримиз олов ёқиб олиш учун Толҳа ибн Мусаррифнинг уйига кирди. Толҳа намоз ўқиётган эди. У жуда фақир ҳаёт кечирар, ҳатто гўшт қовурадиган идиши ҳам йўқ эди. Толҳанинг аёли олов ёқиб олиш учун кирган хизматкордан: «Эй фалончи, шу ерда бир оз кутиб турсангиз, Абу Муҳаммадга идишингизда қуритилган гўшт қовуриб берсам, ифторлик қилиб олса», деб илтимос қилди. Хизматкор рози бўлиб, Толҳанинг хотини гўштни қовуриб олгунича кутиб ўтирди. Толҳа намозни тугатгач, хотинига қараб: «Нима қилиб қўйдинг? Токи бу хизматкорнинг хўжайини олдига бориб, уни ушлаб қолганинг ва идишида гўшт қовуриб олганинг учун розилик сўрамагунингча, овқат емайман», деди».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Инсон ҳаётида савобли амал қилади ва гуноҳ амал қилади. Албатта, савобли амалларнинг инсонга бу дунёда келтирадиган фойдалари бор ва охиратда келтирадиган давоми...

6332 19:40 / 24.02.2019
Али розияллоҳу анҳу айтадилар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Бадрга борганларида у ерда икки кишини кўрдик. Бири Уқба ибн Муайтнинг мавлоси, бири эса давоми...

3231 07:00 / 22.12.2018
Отаонага қилинадиган яхшиликлардан бири уларни сўкилиш, ҳақоратнинг барча кўринишларидан сақлашдир. Бу сўкиш хоҳ уларнинг ўзларидан содир бўлсин ёки давоми...

2857 11:01 / 01.07.2020
Абулқосим Исфаҳоний айтади .Фирқалар қуйидаги етти асос ҳақида сўз юритиш туфайли залолатга кетган Аллоҳ субҳанаҳу ва таолонинг Зоти борасидаги сўзУ Зотнинг давоми...

1927 08:00 / 01.11.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021