1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ота-онанинг сўкилишига йўл қўймаслик

11:01 / 01.07.2020 2856 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ота-онага қилинадиган яхшиликлардан бири уларни сўкилиш, ҳақоратнинг барча кўринишларидан сақлашдир. Бу сўкиш хоҳ уларнинг ўзларидан содир бўлсин ёки бошқалардан, бунга йўл қўймаслик керак. Агар сиз ота-онангизни хафа қиладиган, ғазаблантирадиган иш қилсангиз, улар сизни, зотингизни сўксалар, бу билан ўзларини сўккан бўлиб қоладилар. Ўзларини ўзлари сўкишларига сиз сабабчи бўляпсиз. Шунинг учун уларни хафа қиладиган иш қилмаслик керак. Ёки бирор кишига ёмонлик қилсангиз, ёмонлик кўрган одам ота-онангиздан бирларини сўкиши мумкин. Бунга ҳам йўл қўймаслик, ҳеч кимга ёмонлик қилмаслик керак. Ёки сизга кимдир ёмонлик қилса, сиз ўша одамнинг ота-онасидан бирини сўксангиз, у ҳам сизнинг ота-онангизни ҳақорат қилади. Мана шундай ҳолатлардан эҳтиёт бўлиш керак. Ота-онани сўкилишдан эҳтиёт қилиш уларга қилинадиган энг катта яхшиликлардандир.

Ибн Сунний Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қиладилар: «Албатта, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир кишини кўрдилар, ёнида кичкина бола ҳам бор эди. У зот ўша болага «Бу киши ким?» дедилар. Бола «Отам» деди. Шунда у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам «У ҳолда ундан олдинда юрма, уни ҳақорат қилишларига сабабчи бўлма, ундан олдин ўтирма ва уни исми билан чақирма» дедилар».

Ибн Абу Дунё раҳимаҳуллоҳдан, у киши Абул Махориқ розияллоҳу анҳудан мурсал тарзда ривоят қилинади:

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: «Мени исро қилдирилган кечада Аршнинг нурига ботиб кетаётган кишининг ёнидан ўтдим. «Бу ким? Фариштами?» деб сўрадим. «Йўқ» дейилди. «Набийми?» дедим. «Йўқ» дейилди. «Унда ким у?» деб сўрагандим, «Бу тили дунёда Аллоҳнинг зикри сабабли нам бўлган, қалби масжидларга боғланган ва ота-онасининг сўкилишига йўл қўймаган киши» деди».

«Саҳиҳайн»да «Албатта, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Ота-онасини лаънатлаганга Аллоҳнинг лаънати бўлсин!» дедилар». деган ривоят келган.

«Саҳиҳайн»да Абдуллоҳ ибн Амр ибн Ос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Кишининг ўз ота-онасини сўкиши кабира гуноҳлардандир» дедилар. «Эй Аллоҳнинг Расули, киши ўз ота-онасини ҳам сўкадими?» дейишди. У зот «Ҳа, у бирор одамнинг отасини сўкади, у ҳам бунинг отасини сўкади. У бирор кишининг онасини сўкади, у ҳам бунинг онасини сўкади» дедилар.

Муҳаммад Нур Сувайднинг «Болани набавий тарбия қилиш йўли» китобидан Нозимжон Ҳошимжон таржимаси

 

 

Муаллиф
Нозимжон Ҳошимжон
Мавзуга оид мақолалар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан шундай ривоят қилинади .Набий алайҳиссалом .Агар одамлар хуфтон ва бомдод намозини жамоат билан ўқиш савобини билишганда эди, унга давоми...

6332 14:10 / 26.01.2019
Ассалому алайкум, ҳурматли устоз. Ҳозирги тўйларда, келин куёвнинг яқинларига таъзим салом қилади. Бу жоизми Унинг ҳукми қандай Жавобингиз учун олдиндан давоми...

10398 18:00 / 15.12.2018
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам хотинларидан бирининг уйида эдилар. Мўминларнинг оналаридан бири ходими давоми...

2612 11:00 / 06.11.2020
Бани Исроилда бир обид киши бор эди. Унинг жундан тўқилган жуббаси билан одамларга сув ташийдиган мешидан бошқа нарсаси йўқ эди. Ўлими яқинлашгач, у шогирдларига давоми...

2159 08:00 / 18.09.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021