1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Биз мўминмизми?

15:00 / 23.05.2019 4722 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Шайх Мутаваллий Шаъровий ҳикоя қиладилар:

Сан-Францискода эканимда шарқшунослардан бири сўради:

– Қуръонингиздаги ҳамма нарса саҳиҳ – тўғрими?

– Албатта ҳа! – дея жавоб қилдим. У яна сўради:

Қуръонда «Аллоҳ ҳаргиз кофирларга мўминлар устидан йўл бермас», деган оят бўла туриб, нега мўминлар устидан кофирларга йўл берди? Яъни, уларни мўминлардан ғолиб қилди?

Мен жавоб қилдим:

– Биз муслим-мусулмонлармиз, мўминлар эмас. У ваъда мўминлар учун.

Яна сўради: – Мўминлар билан мусулмонлар ўртасида нима фарқ бор?

Шайх Шаъровий шундай жавоб қилдилар:

– Бугунги мусулмонлар исломнинг ҳамма ибодатлари: намоз, закот, рўза ва ҳаж кабиларни адо этишади. Аммо улар том маънода қийинчиликдалар. Илмий, иқтисодий, ижтимоий, ҳарбий жабҳаларнинг ҳаммасида танг аҳволдалар. Бу танглик недан?

У ҳам: – Ҳақиқатда бу танглик недан? – деб сўради. Жавоб қилдим:

– Буни Қуръон бизга шундай тушунтиради: «Чунки мусулмонлар мўминлик даражасига кўтарила олишмади». Қуйидагилар тўғрисида яхшилаб фикр юргизинг:

 Агар улар ҳақиқий мўмин бўлганларида Аллоҳ албатта нусрат берган бўлар эди. Чунки Аллоҳ Рум сурасининг 47-оятида: «Мўминларга нусрат бериш Бизнинг зиммамиздаги ҳақдир», дейди.

 Агар улар мўмин бўлганларида миллат ва халқлар аро обрў-эътибор ва устунлик қозонган бўлар эдилар. Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: «Бўшашманглар! Хафа-маҳзун бўлманглар! Сизлар, агар мўмин бўлсаларингиз, устунсизлар», дейди (Оли-Имрон сураси, 13-оят).

 Лекин улар мусулмонлик босқичида қолиб кетишди. Мўминлик даражасигача кўтарила олмадилар. Аллоҳ таоло айтади: «Лекин уларнинг кўплари мўмин бўлмадилар» (Шуаро сураси, 8-оят).

 Ундай бўлса, мўминлар кимлар? Бунга жавоб ҳам Қуръони каримнинг ўзида: «Улар тавба қилувчилар, ибодат қилувчилар, ҳамд айтувчилар, рўза тутувчилар, рукуъ қилувчилар, сажда қилувчилар, яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтарувчилар, Аллоҳнинг чегарасида турувчилардир. Ва мўминларга хушхабар беринг!» (Тавба сураси, 112-оят).

Мулоҳаза қилиб кўрайлик, Аллоҳ таоло нусрат, ғалаба, ҳукмронлик ва тараққиёт мавзуларини мўминларга боғлади, мусулмонларга эмас!

Аллоҳ шайх Муҳаммад Мутаваллий Шаъровийни ўз раҳматига олсин! Касалимиз, муаммо ва таназзулимиз сабабларини Қуръони карим воситасида очиб бердилар, яна тузалиш, ечим ва тараққиёт йўлини ҳам аниқ кўрсатиб бердилар (Ечим охирги оятда. Қайта ўқинг, биз мўминмизми?).

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Муҳаммад алайҳиссалом пайғамбар бўлишларидан олдин жинлар осмондаги фаришталарнинг гапини ўғринча эшитиб олиб, инсдан бўлган ўз яқинларига етказиб турар давоми...

3554 11:02 / 17.11.2019
.Вақф, сўзи луғатда .тутиб туриш, маъносини англатади.Шариатда эса бир молнинг аслини ушлаб туриб, фойдасини Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун сарфлашга давоми...

3326 08:30 / 14.12.2018
бешинчи мақола17. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аҳли дўзахдан икки тоифасини кўрмадим Бир қавмики, қўлларида давоми...

2300 15:00 / 29.10.2020
.Кимки Аллоҳга тақво қилса, У Зот унга ташвишлардан чиқиш йўлини пайдо қилади ва уни ўзи ўйламаган жойдан ризқлантиради. Кимки Алллоҳга таваккул қилса, Аллоҳнинг давоми...

3885 07:00 / 12.01.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021