1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Душман ҳужумидан қочиш

11:12 / 08.06.2019 3488 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

«Эй мўминлар, кофирларнинг лашкарига дуч келганингизда (саноқлари кўплигини кўриб) уларга орқа ўгирманглар (яъни, қўрқиб қочманглар). Кимки ўша (уруш) кунида жанг йўсинини ўзгартириш ёки бошқа бир гуруҳ (мусулмонларга) қўшилишдан ташқари ҳолатда, уларга (кофирларга) орқа ўгириб қочса, бас, у Аллоҳ тарафидан бўлган ғазаб билан кетибди ва унинг жойи жаҳаннамдир. Нақадар ёмон оқибат-а!» (Анфол сураси, 15–16 оятлар)

Яъни, эй иймон келтирганлар, сизлар кофирлар билан жангга киришганингизда, жанг майдонини ташлаб қочманглар. Балки сабот билан сабр-матонат кўрсатинглар. Фақат бошқа кофир тоифага ҳужум қилиш ёки душманни алдаш учун ҳийла ишлатиб, қочгандай кўриниб қайта ҳужум қилиш, сафларни тартибга келтириш мақсадида ё бўлмаса, бошқа бир мусулмон гуруҳга қўшилиб, кучларни бирлаштириш ниятида чекинсангиз, майли. Кимки шу каби мақсадларсиз душмандан қўрқиб қочса, у Аллоҳнинг ғазабига дучор бўлади ва борадиган жойи жаҳаннамдир.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Еттита ҳалок қилувчи гуноҳдан сақланинглар», дедилар. «Ё Расулуллоҳ, улар қайсилар?» деб сўрашган эди, «Аллоҳга ширк келтириш, сеҳр, Аллоҳ (ўлдиришни) ҳаром қилган жонни ноҳақ ўлдириш, етим молини ейиш, душман бостириб келган кунда (жангдан) қочиш ва покдомон мўмина аёлларни бадном қилиш», дея жавоб бердилар» (Мутаффақун алайҳ).

Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтадилар: «Агар сизлардан йигирмата сабр-тоқатли киши бўлса, икки юзта (душманни) енгар!» (Анфол сураси, 65) ояти нозил бўлгач, Аллоҳ йигирмата мусулмонга икки юзта душманданқочмасликни фарз қилди. Сўнг: «Енди Аллоҳ сизларнинг (юкингизни) енгил қилди...» (Анфол сураси, 65) ояти нозил бўлди ва юзта мусулмонга икки юзта душмандан қочмаслик фарз бўлди» (Бухорий, Абу Довуд ривояти).

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Эй мўминлар, молдунёларингиз ва болачақаларингиз сизларни Аллоҳнинг зикридан яъни, Аллоҳга ибодат қилишдан юз ўгиртириб қўймасин давоми...

7800 15:02 / 21.12.2018
Гуноҳлар сабабидан ҳозирги кунда турли азоблар содир бўлмоқда. Бир шаҳарни ер ютган, бир шаҳарда қаттиқ шамол, яна бирида қаҳатчилик бўлган, баъзи жойларда сув давоми...

2593 15:58 / 23.11.2023
Аллоҳ таоло марҳамат қилади.Мўмин ва мўминаларга улар бирон гуноҳ қилмасликларидан туриб озор берадиган кимсалар ҳам бўҳтон ва очиқ гуноҳни ўз устларига давоми...

6495 21:00 / 25.02.2019
Аллоҳ таоло айтади.Қиёмат кунида Аллоҳ шаънига ёлғон сўзлаган кимсаларни юзлари қора ҳолда кўрурсиз..., Зумар сураси, 60.Яъни, улар .Аллоҳнинг боласи, шериги бор,, деб давоми...

7872 18:09 / 03.12.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021