1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Мунофиқлик

05:00 / 28.02.2017 8644 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир банда ҳазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларнинг энг хавфлиларидан яна бири мунофиқликдир.
Араб тилида мунофиқликнинг англатувчи сўларнинг ўзаги бўлмиш «нифоқ» сўзи ичи бўш, ташқи кўриниши ўзгача нарсага ишлатилади. Мисол учун, юмронқозиқ ёки тулкининг уясига ҳам «нифоқ» сўзи ишлатилади. Чунки улар устидан оддий ерга ўхшайди, бир тарафдан кирса, иккинчи тарафдан чиқиб кетаверади. Ҳозирги кунда ажнабий тилларда «тонел» деб номланаётган иншоотлар ҳам арабчада «нафақ» дейилади.

Агар бу маънони диний-ақидавий истилоҳда ишлатмоқчи бўлсак, сиртдан мусулмонликни эълон қилиб, ичидан унга лойиқ бўлмасликка мунофиқлик, деб айтилади. Одамлар кўз ўнгида Ислом динига мансублигини эълон қилиб, ҳатто баъзи амалларни ҳам қилиб юрадиган, аслида эътиқоди бузуқ бўлган кишиларни «мунофиқ» дейлади.
Журжоний нифоқни «Таърифот»да: «Нифоқ тил билан иймонни изҳор қилиб, дилдаги куфрни беркитишдир», деб таъриф қилган.
Буни катта нифоқ деб аталади.
Кўпинча ҳадиси шарифларда мунофиқларнинг аломатлари ҳақида сўз юритилган, улардан бирида Расули акрам алайҳиссалом:
«Мунофиқнинг белгиси учтадир: гапирса ёлғон гапиради, омонатга хиёнат қилади, ваъда берса устидан чиқмайди. Кимда шу хислатлар бўлса, унда мунофиқнинг барча хислатлари бўлган бўлади, агар биттаси бўлса, битта хислати бўлади», деганлар.
Бундай нифоқни амалий - кичик нифоқ деб аталади.
Аллоҳ таоло «Нисо» сурасида: «Албатта, мунофиқлар дўзахнинг энг остки қаватидадирлар ва ҳаргиз уларга бир ёрдамчини топа олмассан», деган (145 – оят).
Аллоҳ таоло «Тавба» сурасида: «Аллоҳ мунофиқ эркакларга, мунофиқ аёлларга ва кофирларга жаҳаннам оташини ваъда қилди. Унда абадий қолурлар. Ўша улар учун етарлидир. Ҳамда Аллоҳ уларни лаънатлади. Уларга доимий азоб бордир», деган (68 – оят).
Имом Бухорий қилган ривоятда Ҳузайфа ибн Ямон розияллоҳу анҳу: «Бугунги мунофиқлар Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидагисидан ёмондирлар. Чунки улар мунофиқликни махфий қилардилар, булар эса ошкора қилмоқдалар», деганлар.

Мунофиқликнинг зарарларидан:

1. Аллоҳ таоло мунофиқнинг амалини қабул қилмайди.
2. Мунофиқнинг қалбида марази бўлади. У мусулмонларга етган мусибатдан масрур ва нусратдан маҳзун бўлади.
3. Мунофиқ бахил бўлади. Молни фақат риё учун сарфлайди.
4. Мунофиқнинг эътиқоди, илми ва амали залолатдадир.
5. Мунофиқ риёкордир ва бошқалар.

Мунофиқларнинг очиқ-ойдин кофирлардан ҳам катта хатарли эканликларига боис-кофирлар билан бўладиган алоқа ва муомалаларда биз уларнинг кимлигини эътиборга олиб, ўзларига яраша иш тутамиз. Мунофиқлар эса, сиртдан мусулмон бўлиб кўринадилар, одамнинг ичидагини билиб бўлмайди, натижада уларга ҳам мусулмонча муомала қилишга мажбур бўлинади. Бу билан мунофиқларга динга катта зарарлар етказишга имкон яратилади.
Айнан мана шу ҳолат уларга қиёмат куни кофирлардан кўра кўпроқ ва аламлироқ азоб берилишига сабаб бўлади. Аллоҳ таоло мунофиқлар жаҳаннамнинг энг қаъридан жой олишларини таъкидлаб айтган.
Мунофиқлик турли ахлоқий разилатнинг уясидир. Риёкорлик, алдамчилик, хиёнат, ёлғончилик, иккиюзлик, ваъдага хилоф қилишлар шулар жумласидандир. Мунофиқлик ҳар бир умматнинг жисмини титиб юборадиган ижтимоий касалликдир.
Мўмин банда нифоқ ва унга олиб борувчи нарсалардан куйдирадиган оловдан қўрққандек қўрқиши керак. Мўмин киши, катта-кичик нифоққа тегишли ҳар бир нарсадан худди ёниб турган даҳшатли оловдан қўрққандек қўрқиши, унга тушишдан сақланганидек сақланиши лозим.
Инсон тез-тез Аллоҳнинг зикрини қилиб турса, қалби юмшайди, «мулойим бўлади, ҳис қилиш малакаси ошади. Агар Аллоҳ тез-тез эслаб турилмаса, Қуръон ва шариатдан, дин таълимотларидан узоқлашилса, инсон қалбини моғор босади, бағри тошга айланади. Унга Аллоҳнинг зикри ҳам, диний таълимотлар ҳам таъсир қилмайдиган бўлиб қолади.
Мўмин банда нифоқ ва унинг аломатларини яхши таниб олиб улардан доимо четта бўлиш чораларини кўриши лозим. Жумладан, Аллоҳнинг зикридан, Қуръон ва шариатдан, дин таълимотларидан узоқлашмаслиги керак.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
.Вараъ, сўзи араб тилида бир нарсадан ўзини тийиш ва тортиниш, хижолат бўлиш маъносини билдиради.Уламолар .вараъ,нинг истилоҳий маъноси ҳақида бир бирини давоми...

4448 05:00 / 28.02.2017
. ,. . Яъло розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам очиқ жойда иштонсиз ғусл қилаётган одамни кўриб давоми...

1795 19:00 / 31.05.2025
ТАВАККУЛ БОБИАллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир неча жойида таваккулни зикр қилган. Аллоҳ айтади Аллоҳга ким ҳақиқий таваккул қилса, бас, У кифоя қилувчидирrdquo давоми...

3975 05:00 / 01.03.2017
Магистр талабаларига бир савол берилди. quotОта кимquot Жавоблар ҳар хил чиройлиси ҳам, оддийси ҳам бўлди.Лекин энг афзали бир талабанинг қуйида келтирган жавоби давоми...

7903 09:33 / 16.07.2018
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021