1447 йил 4 зулқаъда | 2026 йил 21 апрель, сешанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Тазкия

Фосиқлик

05:00 / 28.02.2017 6999 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ҳар бир мўмин мусулмон банда ҳазир бўлиши лозим ва лобудд бўлган қалб хасталикларининг бири фосиқликдир. Фосиқ сўзи луғатда қобиқни тешиб чиқиш маъносини англатади. Шаръий истилоҳда эса, Аллоҳ таолонинг тоатидан чиқиб, маъсиятларни яширмай очиқ-ойдин бехижолат қиладиган одамга фосиқ дейилади. Одатда, фосиқ деб гуноҳ ишларни қилган мусулмонларга айтилади. Фисқ сўзи, уламолар истилоҳида, гуноҳи кабира қилиб ёки кичик гуноҳларда бардавом бўлиб, Аллоҳнинг амридан чиқишдир. Қуръони Каримда эса, мавзуъга қараб, кофир ва мунофиқларни ҳам баъзан фосиқ дейилади.

Аллоҳ таоло «Сажда» сурасида: «Ахир, мўмин бўлган одам фосиқ бўлган одамдек бўладими?! Тенг бўлмаслар. Ҳа, иймон келтириб, яхши амалларни қилганларга, бас, уларга қилиб ўтган амаллари учун жаннатул маъво манзилдир. Аммо фосиқлик қилганлар эса, бас, уларнинг жойлари дўзахдир. Ҳар қачон ундан чиқмоқни ирода қилсалар, унга қайтарилурлар ва уларга: «Ўзингиз ёлғонга чиқарган дўзахнинг азобини тотинг», дейилур», деган (18 – 20 - оятлар.
Ушбу ояти карималарда фосиқлик мўминлик муқобилида зикр қилинмоқда. Демак, кофирлик деганидир.
Мунофиқни ҳам фосиқ дейилишига «Тавба» сурасидаги қуйидаги оят далилдир: «Албатта, мунофиқлар – улар фосиқлардир» (67-оят).
Кофирликка етиб бормайдиган, маъсият маъносидаги фосиқликка далил «Бақара» сурасидаги қуйидаги оятдир: «Олди-сотди қилганингизда, гувоҳ келтиринг ва ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин. Агар (аксини) қилсангиз, албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир», (282 – оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам ўз ҳадисларида фосиқликни қаттиқ қоралаганлар.

Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Мусулмонни сўкиш фосиқликдир ва у билан қитол қилиш кофирликдир», дедилар». Икки шайх ривоят қилган.
Ўтган уламолардан аз-Зажжож раҳматуллоҳи алайҳи: «Бадгумонлик-яхши кишилар ҳақида ёмон гумон қилишликдир. Аммо аҳли фисқ бўлса, ундан нима фосиқлик зоҳир бўлган эса, шуни гумон қилишга ҳаққимиз бор», деганлар.
Маълумки, фосиқлик катта гуноҳ ҳисобланади. Шариат кўрсатган чегарадан чиқиб, гуноҳ ишларни қилувчилар фосиқ ҳисобланади. Фисқ диндан чиқишнинг бошланиши бўлиб, тавба қилмасдан, ўша гуноҳни давом эттирганлар диндан чиқади. Шунинг учун ҳам ҳадиси шарифда сўкиш фисқ, уруш эса куфр дейилаяпти. Чунки фисқ куфрга олиб борганидек, сўкиш ҳам урушга олиб боради.

Фосиқликнинг зарарларидан:

1. Фосиқлик Аллоҳ таолонинг, Унинг расулининг ва мўминларнинг ғазабини жалб қиладиган нарсадир.
2. Гоҳида фосиқлик миллатдан чиқариши ҳам мумкин.
3. Фосиқ жамиятга зарарли инсондир.
4. Фосиқлик мунофиқликка, у эса дўзахга олиб боради.
5. Фосиқлик тарқалган жамият парчаланади.

Мўмин банда фосиқликнинг ҳар бир кўринишидан ўзи олиб қочиши даркор. Доимо бу нарсанинг зарарларини эсдан чиқармай юриши керак. Мабодо билиб билмай баъзи фиcқ ишларини содир этган бўлса, дарҳол тавбага ошиқиши лозим.

Муаллиф
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бу ҳақда Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади .Ва Исмоил, Идрис ва Зулкифлни эсла. Уларнинг ҳар бири сабр қилувчилардандир. Ва уларни Ўз раҳматимизга давоми...

320 00:00 / 22 февраль
Муроқабанинг биринчи мақомиМуроқаба ndash киши Аллоҳ уни кўриб, ундан хабардор бўлиб турганлигини билмоқ. Мақом ndash ҳолнинг давоми...

4033 05:00 / 01.03.2017
106. Луқмони ҳаким дедилар Солиҳа аёл бамисоли подшоҳнинг бошидаги тож. Ёмон аёл бамисоли қари одамнинг орқасига ортилган оғир юкrdquo.107. Тоғларнинг чўққисига олам давоми...

5109 10:36 / 30.03.2017
Одамлар тавбага нисбатан тўрт табақага бўлинадилар 1. Тавба қилганидан кейин умрининг охиригача тавбасида мустақим турадиганлар тоифаси. Бу тоифадаги кишилар давоми...

2355 19:00 / 25.01.2025
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151232 14:35 / 11.08.2021