1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Саудиялик олим кўзи ожизлар учун электрон мусҳаф кашф этмоқда

11:03 / 14.06.2019 2444 pdf Ўқиш режими + -

Кўриш қобилияти чекланган инсонлар ҳаётда кўп қийинчиликларга дуч келишади. Бу, ҳатто, Қуръон ўқиш каби диний амалларда ҳам ўз ифодасини топмоқда.

Бугунги замонавий технология тараққиёти самараси ўлароқ, саудиялик ихтирочи Машъал Ҳарасоний кўзи ожизларга Қуръони каримни ўқишни осонлаштирувчи рақамли мусҳаф устида ишламоқда. Бу ҳақда Аrabnews нашри хабар беради.

Машъал Ҳарасоний Қирол Абдулазиз Университетида маслаҳатчи бўлиб ишлайди. У 13 ёшидан буён турли ихтиролар қилиб келган, ҳозирда унинг 50 дан ортиқ ижтимоий-гуманитар соҳадаги ихтиролари бор.

– Навбатдаги кашфиётим «электрон доска» бўлиб, унда 28 белги бор, – дейди Ҳарасоний. – Ҳар бир белги олтита брайл ҳарфини ўз ичига олади. Досканинг бир саҳифасида 28 қатор бор. Кўриш қобилияти чекланган инсонлар унинг ёрдамида Қуръонни осонгина ўқишлари, саҳифалар ичидан излашлари мумкин. Унда Қуръон тўлиқ жойлаштирилган.

Машъал Ҳарасоний рақамли Қуръоннинг аҳамиятини шундай тушунтиради: «Кўзи ожизлар учун Қуръонни брайл ёзувида олтита катта жузли китобдан ўқишади. Бу уларнинг бирор оят ёки сурани топишларига қийинчилик туғдиради. Ўлчамлари катталигидан уларни олиб юриш ва жойлаштириш ҳам осон эмас».

Ҳарасонийга бундай қурилмани ясаш фикри Мадинадаги Қирол Фаҳд Қуръони каримни чоп қилиш, имконияти чекланганларга Қуръон ўқитишга бағишланган семинарда иштирок этиш учун келганида туғилган эди. Ҳозирда унинг ихтиро устида иш олиб бормоқда ва уни қарийб бир йил ичида якунлаши режалаштирилган. Ҳарасонийнинг сўзларига кўра, унинг ишчи жамоасининг бир қисми кўриш қобилияти чекланган инсонлардир.


Манба
Muslimaat.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аввал хабар берганимиздек, юртимизнинг таниқли уламолари Муҳаммад Айюбхон домла Ҳомидов ҳамда Исмоил домла Муҳаммад Содиқ Жанубий Кореядаги диндошларимиз билан давоми...

1870 03:05 / 12.12.2022
Юртимизда кўп йиллар мобайнида диниймаърифий соҳада хизмат қилган Тошкент шаҳридаги Абу Бакр Қаффоли Шоший жомеъ масжиди имомхатиби Қурбонали домла давоми...

2797 15:24 / 04.03.2023
Президент Шавкат Мирзиёев бугун 29 март куни Бухоро вилояти Ғиждувон туманига ташриф буюрди.Абдухолиқ Ғиждувоний мақбараси зиёрат этилиб, Қуръон тиловат давоми...

3424 14:00 / 29.03.2019
27 октябрь куни юртимизда Ўзбекистон Республикаси Қонунчилик палатаси ва маҳаллий кенгашларга депутатлик сайлови ўтказилди. Сайлов жараёнларини кузатиш учун бир давоми...

1438 16:37 / 14.12.2024
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021