1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Гуноҳи кабиралар

Порахўрлик

18:00 / 28.06.2019 4255 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Аллоҳ таоло айтади:

«Мол-дунёларингизни ораларингизда ноҳақ – ҳаром йўллар билан емангиз!

(Яъни, бир-бирингизнинг ҳаққингизни еманг!) Ва (гуноҳ қилаётганингизни) билиб туриб, одамларнинг молларидан бир қисмини гуноҳ – ҳаром йўллар билан ейиш учун (молларингизни пора қилиб) ҳокимларга узатманг!» (Бақара сураси, 188-оят).

Яъни, бошқаларнинг ҳаққини сизларга ўзлаштириб беришлари учун ҳокимларга пора берманглар.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳукмда пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам лаънатладилар» (Термизий, Ибн Ҳиббон, Ҳоким ривояти).

Яна бир ривоятда: «Ўртадаги кишини ҳам», дейилган.

Умму Салама розияллоҳу анҳо ривоят қиладилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: «Биронта ҳукмда пора берувчини ҳам, пора олувчини ҳам Аллоҳ лаънатласин» (Табароний ривояти).

Уламолар айтганларки: «Пора берувчининг мақсади мусулмонга озор етказиш ёки ҳақи бўлмаган нарсани қўлга киритиш бўлса, у малъундир. Борди-ю, ўзининг ҳаққини қўлга киритиши ёки ўзидан зулмни даф қилиш учун пора берса, у малъун бўлмайди. Ҳоким эса бирон бир ҳақни бекор қиладими ёки зулмни даф қиладими фарқи йўқ, унинг пора олиши ҳаромдир. Ўртасидаги киши эса пора берувчи каби мақсадига қараб баҳоланади. Агар нияти яхши бўлса, малъун бўлмайди. Борди-ю нияти ёмон бўлса, у малъундир».

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтганлар: «Ҳукмдаги пора куфрдир. Одамлар орасидаги эса ҳаромдир» (Табароний ривояти).

Фасл

Абу Умома Боҳилий розияллоҳу анҳу айтадилар: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким бир биродари учун воситачилик қилса-ю, бунинг эвазига унга ҳадя берганда ҳадяни қабул қилса, батаҳқиқ, у судхўрликнинг катта эшикларидан бирига яқинлашибди», дедилар» (Абу Довуд ривояти).

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу айтадилар: «Биродарингнинг ҳожатини билиб, уни раво қилсанг-у, (бунинг эвазига) сенга ҳадя берганда, қабул қилсанг, бу ишинг ҳаромдир».

Масруқ (раҳматуллоҳи алайҳ) Ибн Зиёд билан гаплашиб, уни зулмдан қайтардилар. Шунда зулмдан халос бўлган киши у зотга хизматкор ҳадя қилган эди, қабул этмадилар ва: «Ибн Масъуднинг: «Кимки мусулмондан зулмни даф этса-ю, бунинг эвазига унга оз ёки кўп нарса берса, у нарса ҳаромдир», дедилар. Шунда бир киши: «Эй Абу Абдураҳмон, фақат ҳукмдаги порани ҳаром, деб ўйлардик», деган эди, у зот розияллоҳу анҳу: «У куфрдир», дея жавоб бергандилар», дедилар.

Аллоҳдан барча бало-офатлардан соғ-саломат сақлашини сўраймиз.

Имом Абу Амр Авзўий (раҳматуллоҳи алайҳ) Байрутда яшаётган чоғларида ҳузурларига бир насроний келди-да: «Баълабакка(шаҳрининг) ҳокими менга зулм қилди. Унга бир мактуб ёзиб берсангиз», деб бир кўза асал узатди. Авзўий (раҳматуллоҳи алайҳ): «Хоҳласанг асални қайтариб, мактуб ёзиб бераман, хоҳласанг асални оламан», дедилар. Сўнгра ҳокимга: «Бу насронийнинг ер солиғини камайтир», деб мактуб ёзиб бердилар. У асал билан мактубни олиб, ҳокимга учрашди ва унга мактубни берди. Имомнинг шарофати сабабли ҳоким ундан ўттиз дирҳамни олиб ташлади.

«Гуноҳи кабиралар» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Аллоҳ азза ва жалла айтади.Аллоҳ фазлу карами билан ато қилган нарсаларнинг закотини беришга бахиллик қилган кимсалар ҳаргиз бу қилмишларини ўзлари учун яхшилик давоми...

5211 15:10 / 14.01.2019
Номаҳрамлардан кўзни тиймасликЗинога олиб борувчи йўлларнинг энг кенг тарқалгани, жамият ҳаётида чуқур илдиз отгани бу номаҳрамлардан кўзини тиймасликдир. Бу давоми...

3683 11:00 / 04.06.2020
Аллоҳ таоло айтади.Ўлчов ва тарозидан уриб қолгувчи кимсаларга ҳалокат бўлгай Улар одамлардан бирон нарсани ўлчаб олган вақтларида тўла қилиб оладиган, уларга давоми...

5409 21:35 / 12.02.2019
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳга қасамки, мўмин эмас. Аллоҳга қасамки, мўмин эмас. Аллоҳга қасамки, мўмин эмас,, дедилар. .Ким, ё Расулуллоҳ, деб давоми...

5153 18:10 / 18.02.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021