1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Аҳнаф ибн Қайснинг ҳалимлиги

07:10 / 02.07.2019 4142 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Амр ибн Аҳтам деган одам бир кишига минг дирҳам ваъда қилиб, Аҳнаф ибн Қайсни сўкишни буюрган эди. Ўша одам келиб, Амр ибн Аҳтамни ғазабни қўзғатадиган даражада ярамас сўзлар билан сўка бошлади. Аммо Аҳнаф сукут сақлаб, унга ҳеч нарса демади. Сўккан одам Аҳнафнинг жим турганини кўриб, уятдан бармоғини тишлаб қолди, ўзига-ўзи: «Шўрим қурсин, унинг жавоб қайтармай, жим туриши менинг аҳмоқлигимдан бошқа нарса эмас», деди.

Аҳнаф шундай деди: «Кимдир менга озор берса, уч йўлдан бирини тутаман: агар у мендан устун бўлса, фазлини эътиборга олиб, сукут қиламан. У мен билан тенг бўлса, ундан устун бўлиш учун сукут сақлайман. У мендан паст бўлса, ҳурматимни билиб, жим тураман».

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Интернетда йўлга қўйилган хизматлардан бири электрон почтадир. Бу хизмат орқали кишилар асосан бирбирларига мактублар ва турли маълумотлар юборишади. Илгаридан давоми...

3348 07:01 / 02.11.2018
Қалбнинг саломатлиги ва давоси, унинг бузуқлиги ва дарди ҳақида сўрабсан.Қалбнинг1 саломатлиги маҳзунлик ва ғаму андуҳлардадир. Унинг давоси эса Аллоҳ таолонинг давоми...

6794 17:29 / 12.09.2017
1. Авомнинг даражаси. Бу Ҳақнинг муомаласидан халқни чиқариш Аллоҳ таолога ибодат қилаётганда одамларни аралаштирмаслик ила бадан ва мол муҳофазасини, ризқнинг давоми...

2461 12:00 / 03.08.2019
Ёмон хаёлларнинг келиши қалбда иймон борлигининг аломатидир. Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан васваса ҳақида сўралди. Абдуллоҳ ибн Масъуд давоми...

4192 15:00 / 24.11.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021