1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ғам-ташвишдан қутулмоқчимисиз?

09:08 / 06.07.2019 2961 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ушбу сурат National Geographic сайтида эълон қилинган бўлиб, унда инсоннинг ёнида турган ҳутни ҳақиқий катталикда кўришимиз мумкин. Бу расмдаги ҳутга, унинг оғзи қанчалик катталигига қаранг. У ёнида турган инсонни осонлик билан ютиб юбориши мумкин.

Оғирлиги 100 тоннадан оғирроқ бўлган улкан ҳут сизни ютиб юборишини ва сиз зулмат ичида қолишингизни ҳеч ўйлаб кўрганмисиз? Агар шундай вазият бошингизга тушса, нима қилар эдингиз? Кимга нидо қилардингиз?

Сиз нидо қилаётган Зот, сизни ижобат қилишга қодирлигини тасаввур қиласизми?

Юнус алайҳиссаломни улкан ҳут ютиб юборгани ҳақида Қуръони Карим хабар берган. У киши ҳутнинг қорнида, зулматда туриб, «Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим» деб тасбеҳ айтар эдилар. Мана шу тасбеҳлари у кишининг ғамдан қутулишларига сабаб бўлди. Аллоҳ таоло дарҳол у бандасига нажот берди ва ҳутнинг оғзидан ташқарига чиқарди.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда марҳамат қилади:

«Бас, Биз унинг (дуосини) ижобат қилдик. Унга ғамдан нажот бердик. Мўминларга шундай нажот берурмиз» (Анбиё сураси, 88-оят).

Дўстларим! Сиз ўз муаммоларингиз ва ғамларингизни ҳутнинг қорнидаги Юнус алайҳиссаломнинг ғамларидан каттароқ деб ўйлайсизми?! Албатта, ушбу солиҳ бандасига дуосининг баракаси билан муаммодан нажот берган Зот бизга ҳам ҳар қандай муаммодан нажот беришга қодирдир!

Лекин бир шарти бор. Ушбу дуони ихлос билан кўп қилишимиз керак.

لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ سُبْحَانَكَ إِنِّي كُنْتُ مِنَ الظَّالِمِينَ

«Лаа илааҳа иллаа анта. Субҳаанака. Инний кунту миназ зоолимийн».

«Сендан ўзга Илоҳ йўқ, Сен поксан, мен золимлардан бўлдим».

Аллоҳ таолога барча мусулмонларни ғамдан қутқаришини сўраб дуо қиламиз. Албатта, У барча нарсага қодирдир!

«Юнус алайҳиссаломнинг дуолари» номли мақоладан

Тайёрлади: Нозимжон Ҳошимжон

Мавзуга оид мақолалар
Ашжаийдан ривоят қилинади .Суфён Саврийга .Эй Абу Абдуллоҳ, дуо қилинг,, дейишди. Шунда у зот .Гуноҳлардан четланишнинг ўзи дуодир,, дедилар,..Солиҳлар гулшани, китобидан

1796 08:00 / 10.03.2020
Азҳар шайхи Али Жодулҳақ раҳимаҳуллоҳдан .Нега шайх Шаъровий докторлик даражасини олмаганлар, деб сўрашганда, Азҳар шайхи .Ким у кишининг илмига эга бўлдики, давоми...

2430 10:00 / 01.05.2021
Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар Лаа илааҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар Аллоҳу акбар ва лиллааҳил ҳамд. Маъноси Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ давоми...

3039 09:00 / 27.06.2023
Аллоҳ таоло Аъроф сурасида марҳамат қилади .Мусо мийқотимизга келиб, Робби унга гапирганида, .Роббим, менга жамолингни кўрсат, Сенга назар давоми...

4874 11:00 / 19.07.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021