1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ғофил бандаларни нималар кутмоқда?

09:00 / 05.07.2022 6079 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

(Ўлим фариштаси Азроилга тайёргарликсиз йўлиқмайлик!)

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эртаю кеч ёд қилинг ва ғофил кимсалардан бўлманг! (Аъроф, 205).

Ғафлат икки хил бўлади: моддий ва маънавий. 

Ортиқча ўй-хаёллар, руҳий тушкунлик, хавотир, ташвиш ва сиқилиш туфайли чарчоқ ва қайғуга берилиш – маънавий ғафлат.

Ўлимни, охиратни унутиб дунёга ҳаддан зиёд кўнгил боғлаш, дунёга берилиб Аллоҳни унутиш, ибодатлардан маҳрум бўлиш – моддий ғафлат.

Хоҳ маънавий, хоҳ моддий бўлсин, ғафлат зарарлидир. Чунки ғафлатнинг охири фалокат ва ҳалокат билан якунланади. Аллоҳни унутиб гуноҳга ботган ва ибодатлардан узилган кимса ўлим фариштаси Азроилга тайёргарликсиз йўлиқади ва охирати фалокатга айланади.

Шунинг учун Аллоҳ таоло “Ғофиллардан бўлма!” дея огоҳлантиряпти ва “Парвардигорингизни ичингизда ёлвориб, қўрқиб, дилдан эртаю кеч ёд қилинг”, деб марҳамат қиляпти.

Ўлим фариштаси Азроилга тайёргарликсиз йўлиқмаслик ва охират оламида гуноҳкор банда сифатида кетмаслик учун Ҳақ таолога астойдил ёлвориб дуо қилайлик. Унинг чеку чегараси йўқ қудрати қаршисида қалбимизда қўрқув билан паст товушда тонгу шомда Роббимизни зикр қилайлик ва Аллоҳни унутган ғофиллардан бўлмайлик!..  

Ҳақиқий зикр – Аллоҳнинг борлигини ҳис қилиш, эслаш ва ҳеч қачон унутмасликдир. Шундай экан, тилимизу дилимиз “Аллоҳ, Аллоҳ” ва “Ла илаҳа иллаллоҳ” дея зикр қилар экан, бутун борлиғимиз билан Ҳақ таолонинг буюрганлари ва ман этганларини эсда тутиб, динининг асоси ҳисобланган намозимизни бенуқсон адо этайлик.  Гуноҳлардан тийилиб, ҳарому ҳалолни фарқлайлик. 

Буюк Роббимиз марҳамат қилади: 

(Зинҳор) Аллоҳни унутганларга ўхшаган бўлманглар. У зот уларга ўз шахсларини унутдирди. Ана ўшалар, фосиқдирлар” (Ҳашр, 19).

Чиройли суратда яратилиб, ақл ва тафаккур билан зийнатланган, фақат ва фақат Аллоҳга бандалик қилиши буюрилган инсон, Яратувчисини унутиб, бандалик вазифаларини ўрнига қўймаса, мувозанатдан чиқади. Ўзлигини унутиб, ғафлат ботқоғига ғарқ бўлади. 

Бундай инсонни нима кутмоқда?

Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилади: “Ким Роҳманнинг эслатмасидан шабкўр (ғофил) бўлиб олса, Биз унга шайтонни яқин қилиб қўюрмиз, бас, у унга доимий ҳамроҳ бўлур. Албатта, у(шайтон)лар йўлдан тўсурлар ва улар (адашганлар) ўзларини шак-шубҳасиз ҳидоят топгувчилардек ҳисобларлар” (Зуҳруф, 36–37-оятлар).

Демак, Роббисини унутган қалб эгаларини лаънатланган шайтон билан танҳо қолишдек буюк жазо кутмоқда экан.     

Илоҳий амрлар билан яшаб, ҳаромдан тийилган, Аллоҳнинг зикридан мунаввар ва ҳушёр кўнгилларга шайтон яқинлаша олмас ва уларни йўлдан адаштира олмас. Аммо қалб кўзи кўр ва Аллоҳни танишдан ғафлатда қолган кимсалардан шайтон ҳеч узоқлашмайди.  

Шайтонлар ғафлатдан қорайган ва маънавий ўлик (ҳиссиз) кўнгилларни севгани учун бундай жойларда осонгина жойлашадилар. Қалбига шайтон ўрнашган кишининг боши балодан чиқмайди.

Шайтон Аллоҳни унутиб, асосий вазифасидан узоқлашган, ғафлат ботқоғига ботиб, ўзлигини унутган гуноҳкорларнинг кўнглига доимий васваса солиш билан алдайди. Вақт ўтиши билан бундайлар устида шайтон ҳукмронлик қила бошлайди. 

Дину диёнатдан бегона ҳаётнинг қурбони, шайтоннинг ўйинчоғи бўлган ғофиллар, пешонаси сажда кўрмай, гуноҳлар денгизига ғарқ бўлган ҳолда умр кечираётиб, афсуски, ўзларини ақлли, доно деб биладилар. Танлаган йўлларини тўғри деб биладилар ва атрофидагиларга ҳам чиркин ҳаётларини мажбуран сингдиришга уринадилар. 

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам шундай марҳамат қиладилар: 

“Ғофиллар орасида Аллоҳни эслайдиган кимсанинг ҳоли қуриган ўтлар орасида ям-яшил бир дарахтнинг ҳолига ўхшайди” (Байҳақи; Имом Ғаззолий, “Мукошафатул қулуб”). 

Аллоҳни унутиб, гуноҳларни фахр биладиган ғофиллар билан Аллоҳни ҳар лаҳза ёд этиб, гуноҳлардан тийилган мўминлар орасида катта фарқ бор. Роббимиз ҳаммамизни Ўзини таниган, амридан ташқари қадам босмайдиган, қалби зикр, истиғфор ва дуо билан лиммо-лим тўла солиҳ бандалари қаторидан қилсин!

Аҳмад Томир Хўжа

Умида Адизова таржимаси

Таржимон
Умида Адизова
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни бир яҳудий келиб Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан маъсият ирода ҳақида сўради. ndash Маъсият ёлғиз Аллоҳникидир, ndash дедилар Пайғамбаримиз давоми...

5464 19:00 / 12.07.2022
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам.Сизларни нимадан қайтарган бўлсам, ундан четда бўлинглар. Сизларга нимани амр давоми...

3792 18:15 / 27.01.2019
.Ёлғон, сўзи араб тилида .кизб, дейилади ва луғатда ростнинг тескарисини англатади.Уламолар ёлғонни қуйидагича таърифлайдиларЖуржоний .Ёлғон ndash хабарнинг давоми...

2809 09:45 / 22.10.2018
Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади .Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан сафарда эдик. У зот бир юмушлари билан кетдилар. Шу пайт иккита давоми...

2698 08:00 / 17.01.2021
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021