1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Гўзал амал қилганлар учун...

11:00 / 15.07.2021 2431 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ассалому алайкум азиз юртдошим! Бугундан  1442 -ҳижрий сана, Зулҳижжа ойининг ўн кунлиги бошланди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳ учун ушбу ўн кунликдан қилинадиган солиҳ амаллардан кўра севимлироқ амал йўқдир”, дедилар”.

Имом Бухорий ва бошқалар ривоят қилишган.

Биз Зулҳижжанинг аввалги ўн кунлиги афзал кўрилишидан кўзланган ҳикмат борасида шуни айтамизки, ўша кунларда ҳожилар ҳаж амалларини бажараётган бўладилар, кунларнинг энг улуғи Арафа ва Қурбон ҳайити ҳам айнан шу ўн кунлик ичидадир. Шу сабаб бу вақтда қилинган амаллар Аллоҳ учун энг маҳбуб саналади.

Барчамизга ушбу фазилатли кунлар баракали бўлсин, яхшиликлари ва ичига жойланган савоблари насиб этсин!

Шу кеча-кундузнинг асосий ташвиши ва мавзуси дунё халқларини тобора ўз домига тортиб бораётган, бир тури даф қилингандай кўринса, унданда ўзгача ва ёмонроқ бошқа тур ва шаклда чиқиб  келаётган кўринмас вабо - коронавирус балоси  бўлиб турибди.

Аллоҳ нажот берсин! Дуолар ижобати ортадиган улуғ кунларда Аллоҳга юзланамиз, гуноҳларимизни мағфират этсин, ҳолларимизга раҳм қилсин! Беморларга шифо берсин!

Нафақат коронавирус, пневмония, балки ундан бошқа кўплаб оғир дардлар ила синалмакда бўлган, касалхоналарда шифтга термулган, бутун вужудила давога муштоқ турган азизларимиз, қардошларимиз ва яқинларимизни дардларига Ўзи комил шифо ато айласин!

Соғлик қадрини беморлардан сўранг, деганларидек камина ҳам шу кунларда камина ҳам бетоблик билан юзлашдим, бир неча кунлар давомида соатлаб тиббий муолажалар қабул қилишга,  томирдан укол дорилар олиб ётишга мажбур бўлдим. Аллоҳга ҳамду санолар бўлсин, дард анча чекинди. Яқинларим қайғуришди, дуода бўлишди, ёнимда ҳамдард бўлишди. “Бемор бўлганимда менга шифо берадиган ҳам Унинг Ўзи”, Шуаро сураси, 80-оят.

Айтмоқчи бўлганим, инсон ўз танида ёки яқин инсони унинг кўз ўнгида хасталик, дардни ҳис этиши билан бутун оламдаги беморларни, уларнинг дардлари ҳис этади, тушунади экан.

Ҳаёт биз ўйлаганда қисқа, бизнинг тасаввуримизданда оз фурсатлардан иборат экан... “Ва Биз унга жон томиридан ҳам яқинмиз”, Қоф сураси, 16 -оят.

Ҳар бир инсон имкон борича олдига қўйган мақсадлари, хайрли режаларини рўёбга чиқаришга, яхши амалларни кўпайтиришга, фарзандларига гўзал тарбия беришга, ота-онасини дуосин олишга, илм олишга, илм беришга, ўзгаларга ёрдам қўлини чўзишга, қисқаси, ўзидан яхши из қолдиришга шошилиши, уриниши керак экан. “Гўзал амал қилганлар учун гўзал савоб ва зиёдалик бордир. Уларнинг юзларини қаролик ҳам, хорлик ҳам қопламас... ”. Юнус сураси, 26-оят.

Барчангизга яқинлашиб келаётган Қурбон ҳайити муборак бўлсин, Яратган Аллоҳ улуғ неъматларига мувваффақ этсин!

Бобур Аҳмад

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Нас сурасиМаккада нозил бўлган. 6 оятдан иборат. Қуръони Каримнинг охирги сураси бўлмиш бу сураи каримага ҳам унинг биринчи оятдаги .Нас, сўзи ном бўлиб қолган. давоми...

3638 16:05 / 12.11.2019
Илоҳий манбалардан олинган исломий одобнинг ғояси илоҳий таълимот, мақсад ва ғоялар билан чамбарчасдир. Одобнинг асосий ғояси инсон зотининг икки дунё саодатига давоми...

2626 12:00 / 29.06.2019
Бир куни адвокатлар бюросида ўтирган эдим. У ерда бир киши билан танишиб қолдим. Адвокатнинг қўлидаги ҳужжатларнинг жилдига .Ўта хавфли катта ўғри, деб ёзилган давоми...

6664 14:00 / 04.09.2021
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам мақтаб кетган илгарги салафи солиҳлар даврида бир парҳезгорлиги, тақвоси ва омонатдорлиги билан атрофга давоми...

3940 21:00 / 12.03.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021