1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Тошкентда яна бир масжид қад ростлайди!

12:35 / 27.10.2018 4372 pdf Ўқиш режими + -

Тошкент шаҳар ҳокимлигининг 2018 йил 18 июндаги 930-сонли қарорига асосан, Миробод туманидаги “Оқ уй” мусулмонлар қабристони ҳудудида янги жоме масжидини барпо этиш белгиланган. Тез орада масжид лойиҳаси тайёрланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов янги масжид лойиҳаси билан танишиб чиқди. Бу ҳақда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент шаҳар вакиллиги Матбуот хизмати хабар берди.

Куни кеча Миробод туманидаги “Оқ уй” мусулмонлар қабристони ҳудудида қурилиши режалаштирилаётган жоме масжиднинг қибласини аниқлаш мақсадида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Абдулазиз Мансур, раис маслаҳатчиси Абдулҳамид Турсунов, ЎМИ масжидлар бўлими мудири Раҳимберди Раҳмонов, маҳалла фаоллари ҳамда иншоот ишларига масъул шахслар қурилиш майдонига келишди.

Хайрли тадбирда Миробод туманида жоме масжидлар атиги 3 та бўлиб, эндиликда уларнинг сони яна биттага кўпаяётгани нур устига нур экани, мазкур масжид келгусида пойтахтдаги намунали масжидлардан бири бўлишига умид билдирилди. Айниқса, атрофдаги 5 та маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли учун мазкур масжиднинг барпо этилиши катта қувонч бахш этди.

Ташриф давомида Ўзбекистон мусулмонлари идораси раҳбарияти ҳамда уламолар иштирокида масжид қибласи аниқланиб, барчанинг гувоҳлигида тасдиқланди. Тадбир сўнгида қурилаётган масжиднинг юртимиз мусулмонларига хайрли бўлиши, масжидлардан таралаётган Қуръон тиловати, намозхонлар дуолари баракотидан юртимизга тинчлик-хотиржамлик, мусулмонларга аҳиллик, бирдамлик, бундай хайрли ишларга ташаббус кўрсатаётган барчага Аллоҳ таолодан улкан ажру мукофотлар тилаб хайрли дуолар қилинди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
Vakillik.uz
Мавзуга оид мақолалар
Маълумки мамлакатимизда коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида карантин тартиблари жорий этилган. Шунга кўра таълим муассасаларида давоми...

2558 11:30 / 15.05.2020
.Hilol Nashr, матбаа нашриёти, Islom.uz портали ижодий гуруҳи, .Олтин силсила, илмий лойиҳаси ҳамда .Ҳилол, диниймаърифий журнали таҳририятлари илмийижодий жамоаси бугун, 18 давоми...

1770 07:11 / 18.05.2021
Жанубий Африка пойтахти Кейптаунда вафот этган мусулмонлар сонининг кўпайгани сабабли, бир аср мобайнида ёпиқ бўлган эски қабристон қайта очилади. Бу ҳақда шаҳар давоми...

2167 12:30 / 21.02.2021
Жорий йилнинг 9 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита масжидлар бўлими мудири Муҳиддин Ҳакимов ҳамда Тошкент шаҳридаги .Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф, жоме давоми...

1540 19:41 / 09.07.2021
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021