1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Жаннатга киришга сабаб бўлувчи амал

09:12 / 13.07.2019 3397 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Опа-сингилга мурувват қилиш – жаннатга етаклайдиган хайрли амаллардан бири экани ҳақида ҳадислар, ривоятлар жуда кўп. «Одатда одамларда: «қизлар бировнинг ҳасми, эрта-индин эрга тегиб кетиб қолади, ундан нима фойда бўлиши мумкин», деган салбий фикр бўлади. Ўғил бола эса, доимо хизматда бўлади, уни уйлаб қўйсанг, келин ҳам хизматингни қилади. У қариганингда ҳам жонинга оро киради», каби тушунчалар бор.

Бу нотўғри фикр. Шунинг учун ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қизларга нафақа қилишнинг фазли ҳақида ўз ҳадисларида қайта-қайта баён қилганлар. Ўзлари тўрт қизларига қилган муомалалари ила барчага намуна кўрсатганлар.

Зуҳрийдан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг икки қизи бўлса ва иккисининг машаққатларига ва нафақасига сабр қилса, икковига қилган нафақаси учун унга жаннат бўлади», дедилар».

Икки қизнинг тарбиясидаги машаққатларга, хусусан, қизларнинг нафақасини таъминлашдаги қийинчиликларга сабр қилиш ота-она учун катта савоб ҳамда жаннатга киришга сабаб амаллардан бири ҳисобланар экан.

Абу Саид ал-Худрийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам : «Кимнинг учта синглиси ёки учта қизи ёки икки синглиси бўлса, у уларнинг суҳбатини яхши қилса ва уларнинг ҳаққига Аллоҳга тақво қилса, унга жаннат бўлади», дедилар».

Қизларни, сингилларни тарбиялаб вояга етказиш ва уларнинг ҳаққида Аллоҳга тақво қилиб бориш қанчалик улуғ ва савобли иш экани, уларга шароит яратиб, одобли-ахлоқли, иймон-эътиқодли қилиб вояга етказиш жаннатга киришга сабаб бўладиган амаллардан бири эканини мана шундан билиб оламиз.

Албатта, бу ҳақиқатни мусулмон бандалар яхши англаб етишган ва доимий равишда бу ишга эътибор билан қараб келишгани маълум ва машҳур.

Ҳаётда нималар бўлмайди, дейсиз. Гоҳида опа-сингилларнинг ака-укаларнинг қарамоғида қолиши бор. Ота бор бўлса, у масъул бўлар эди. Аммо ота йўқ. Бу ўз навбатида отаси йўқ аёл зоти қаровсиз қолади, дегани эмас. Ота бўлмаган чоғда ака ёки ука опа-сингилни қарамоғига олиши шариат ҳукми бўйича собит бўлган.

Бу опа-сингил ака-уканинг мурувватига муҳтож бўлиб қолади, дегани эмас, балки, бу – опа-сингилга Аллоҳ таоло томонидан берилган ҳақдир. Ака-ука бу масъулиятдан қочиши мумкин эмас. Агар улар, номардлик қилиб бу масъулиятдан қочадиган бўлсалар, жамият қонун кучини ишга солиб опа-сингилларнинг ҳақларини олиб беради.

Уқба ибн Омир ал-Жуҳанийдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидагиларни айтганларини эшитдим«Кимнинг ҳузурида учта қиз бўлса ва у сабр қилиб уларга таом берса, ичимлик бериб, сероб қилса ва янги кийим олиб берса, улар ўша учун дўзахдан парда бўладилар.»

Қиз боқиш осон нарса эмас, буни ҳамма яхши билади. Бу ишни амалга ошириш учун сабр-матонат керак, ҳаракат, ғайрат керак, топганини сарфлаш керак. Барибир, шу қиз эртами-индинми бировнинг уйига кетиши борлигини, келин бўлиши борлигини билиб туради…

Ана шуларни билиб туриб қизларни тарбия қилган одам ўзи учун охиратнинг катта бир мартабасини касб қилган бўлади.

Анас ибн Моликдан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам«Ким икки қизни балоғатга етгунича боқиб катта қилса, мен билан бирга жаннатга мана бундай бўлиб киради», дедилар ва бош ҳамда ундан кейинги бармоқларини бирлаштириб кўрсатдилар».

Қизларни боқиш, уларнинг тарбиясини гўзал қилиш қанчалик улуғ иш экани шундан ҳам маълум бўлади. Ота бўлдим, она бўлдим, менинг оталик ҳаққим бор, менинг оналик ҳаққим бор, деган гапларимиз кўп-у лекин болаларнинг ҳам ҳаққи борлиги, уларни боқиш ва нафақаси беҳуда эмас, балки савоб иш эканини ва ибодатнинг нафл турларидан афзал, балки вожиб нарсалардан ҳисобланишини унутмаслигимиз керак.


«Нозик ҳилқат» китобидан олинди.



Мавзуга оид мақолалар
Олимлар ҳар бир инсонда бошқаларда учрамайдиган овоз бўлишини айтадилар. Шу боис ҳам махфий сўз ўрнига овоздан фойдаланиш мумкин. Ҳар бир инсоннинг овози ўзига давоми...

2088 17:00 / 26.11.2020
Абдуллоҳ ибн Аббос ривоят қиладилар .Умар ибн shyалХаттоб розияллоҳу анҳу Шомга сафарга чиқдилар. Сарғ деган жойга етганларида лашкарлар амири Абу Убайда ибн давоми...

1980 08:00 / 03.01.2021
Мазҳаббошимиз Имом Аъзам Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳнинг саховати ўз даврида тилларда достон бўлган. У киши тижорат билан кун кўргани, тижоратида ҳалоллиги давоми...

2869 09:10 / 27.02.2019
Улуғ тобеъийнлардан имом Сила ибн Ашям роҳимаҳуллоҳ уйланганларида яқинлари .Ҳаммомга кириб чўмилиб чиқинг, сўнг атирлар турадиган хонага кириб хушбўй ҳидлардан давоми...

5258 15:00 / 24.11.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021