1447 йил 5 зулқаъда | 2026 йил 22 апрель, чоршанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Тўй кечаси таҳажжуд ўқиган келин-куёв

15:00 / 24.11.2018 5239 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Улуғ тобеъийнлардан имом Сила ибн Ашям роҳимаҳуллоҳ уйланганларида яқинлари: «Ҳаммомга кириб чўмилиб чиқинг, сўнг атирлар турадиган хонага кириб хушбўй ҳидлардан суртиб олинг» дейишди.

Кейин хонадонга келин бўлиб келган Муоза Ал-Адавийя (Уммус-Саҳбо бинти Абдуллоҳ) роҳимаҳаллоҳ билан ёлғиз қолишар экан, иккалалари ҳам тонг отгунга қадар таҳажжуд ўқиб чиқишди.

Бомдод намозида ҳолатдан хабар топган жиянлари: «Сиз келинга зулм қилдингиз…» деган маънода танбеҳ берди.

Сила ибн Ашям у кишига жавобан шундай деди: «Ҳаммомга кирганимда дўзахни эсладим, атирхонада эса жаннат ёдимга келди. Тонг отгунга қадар дўзах ва жаннатни унутолмадим. (Шунинг учун Аллоҳдан Охират куни дўзахдан нажот бериб, жаннатга киритишини сўраб ибодат қилдим)».

Муоза Ал-Адавийя роҳимаҳаллоҳ уммул-мўминин Оиша розияллоҳу анҳо қўлларида таълим-тарбия олган олима, обида ва зоҳида бўлган улуғ момоларимиздан.

Ибрат

Бугунги келин-куёвларимиз ҳам мана шундай улуғ зотларнинг ҳаётлари билан танишиб, ўшандай зотларга ўхшашга ҳаракат қилишлари лозим. Таҳажжуд намозларини ўқишга иймонлари ва тоқатлари етарли даражада бўлмаса-да, лоақал фарз намозларни ўз вақтида мукаммал бажо этадиган бўлсинлар. Бомдод намозига ухлаб қолишдан қаттиқ ҳазар қилсинлар. Йигитлар жамоат намозларидан кеч қолмасинлар. Шунда уларнинг оилалари, авлодлари ва молу давлатларига доимо илоҳий баракалар ёғилиб туради.

Имом Ибн Ражабнинг «Ат-Тахвиф минан-нар»

(Дўзахдан қўрқитиш) китобидан


Манба
Azon.uz
Мавзуга оид мақолалар
Савол Қазо рўзаларни тутаётганлар қандай ният қилишадиЖавоб Қазо рўзаларни тутаётганлар субҳи содиқдан аввал ният қилиб олишлари, ниятда қандай рўзани, қайси давоми...

3835 10:40 / 16.05.2019
СаволАссалому алайкум Мен туғилган кунлар хақида сайтингизда жавобларни ўқиб чиқдим. У ерда .Туғилган кунни динга алоқаси йўқ, туғилган кун билан табрикласангиз давоми...

17211 18:03 / 22.09.2020
Аксарият оилаларда қиз фарзанднинг дунёга келишини ўғилчалик катта хурсандчилик билан кутиб олинмайди. Жоҳилият даврига хос бундай қарашларга Ислом дини келиши давоми...

2323 13:00 / 23.11.2021
Фақиҳ Абу Лайс Самарқандий раҳимаҳуллоҳ айтадилар Қуръон ўқий оладиган киши баъзи вақтларда ўқишни ташлаб қўйиши дуруст эмас. Қанча кўп ўқиса, афзалдир.Набий давоми...

3717 17:00 / 29.11.2020
Аудиолар

232708 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151234 14:35 / 11.08.2021