1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазон ойи ҳақида

17:00 / 09.05.2020 2256 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Курайб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Умму Фазл бинти ал-Ҳорис уни Шомга, Муовиянинг олдига юборган эди. У айтадики:

«Бас, Шомга келиб, у(Умму Фазл)нинг ҳожатини бажардим. Мен Шомдалигимда Рамазон кириб қолди. Ҳилолни жумъа кечаси кўрдим. Сўнгра ойнинг охирида Мадинага келдим. Ибн Аббос мендан:

«Ҳилолни қачон кўрдингиз?» деб сўради.

«Уни жумъа кечаси кўрдик», дедим.

«Сен ўзинг кўрдингми?» деди.

«Ҳа, одамлар ҳам кўрдилар. Рўза тутдилар. Муовия ҳам рўза тутди», дедим.

«Лекин биз шанба кечаси кўрдик. То ўттиз кунни тамомламагунимизча ёки уни кўргунимизча тутаверамиз», деди.

«Муовиянинг кўргани ва рўза тутгани билан кифояланмайсанми?» дедим.

«Йўқ, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга шундай амр қилганлар», деди».

Бешовларидан фақат Бухорий ривоят қилмаган.

Ушбу ҳадисга амал қилган баъзи уламолар «Ҳар ўлка одамлари ҳилолни ўзлари кўрадилар ва ўшанга биноан амал қиладилар», деганлар.

Аммо жумҳур уламолар «Агар бир ўлкада ҳилолни кўриш собит бўлса, бошқа ўлкалар ҳам ўшанга амал қилиши керак», деганлар.

Умуман, бу масалада уламоларнинг фикрлари кўп. Ҳозирги кунимизда ҳам бу турли фикрлилик давом этиб келмоқда. Мазкур масаладаги баъзи тушунмовчиликлар аста-секин йўқолиб бормоқда. Ажаб эмаски, ахийри ҳамма мусулмонлар бир хил фикр ва амал қиладиган даврлар ҳам келиб қолса.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобидан

Муаллиф
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф
Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Баъзи араб луғати олимлари дуч келган уламолар билан сабабли .Музокара, деб лақабланганлар. Ҳофиз Ибн Ҳажар .Нузҳатул албаб фил алқоб, да айтади .Музокара деб давоми...

2760 15:50 / 01.02.2020
Ваъдага вафо қилмаслик одати ҳам ёлғончиликнинг бир туридир. Бу ишни қилган киши иродасиз, ундан яхшилик чиқмайдиган ва ишониб бўлмайдиган одам бўлади. Ваъдага давоми...

3170 08:30 / 26.12.2018
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар .Албатта, Ислом ғариб ҳолда бошланган ва бошлангани каби ғарибликка қайтади. Бас, ғарибларга Тувбо бўлсин,.1 Муслим давоми...

7370 19:45 / 19.02.2019
Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига жинлар ҳайъати келганда .Эй Аллоҳнинг Расули, давоми...

5110 16:35 / 03.09.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021