1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Рамазоннинг 41 фазилати (ўн тўртинчи мақола)

16:19 / 09.05.2020 2373 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

33. Рамазоннинг хусусиятларидан бири – сафардаги киши уни сафардан қайтгач, шаръий узрга яроқли касаллаикка чалинган киши тузалгач қазосини тутиб бериши мумкин. Аллоҳ таоло айтади: «Сизлардан ким бемор ёки сафарда бўлса, саноғини бошқа кунлардан тутадир». (Бақара сураси, 184-оят).

Шунингдек, ҳайзли аёл покланганда, намоздан фарқли равишда, Рамазон рўзасининг қазосини тутиб бериши лозим.

34. Рамазондан бошқа бирор ой тўла рўза билан ўтказилмайди. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: «Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазондан бошқа пайт ҳеч қачон бир ой тўлиқ рўза тутмаганлар». Бухорий ривояти.

35. Рамазонда тунги нафл намозлар масжидларда жамоат билан ўқилади. Фиқҳий китобларимизда нафл намозларни жамоат бўлиб ўқишга доир турли фатволар бор. Хусусан, масжидда нафл намозларни жамоат бўлиб ўқишдан қайтарилади. Фақат Рамазон ойида таровеҳ ва таҳажжуд намозларини, уларга қўшиб витр намозини жамоат бўлиб ўқиш суннатлигини жумҳур уламолар таъкидлаган. Шунга кўра, бутун Ислом оламида Рамазон ойида масжидларда мўмин-мусулмонлар таровеҳ ва таҳажжуд намозларини жамоат бўлиб ўқишади, уларда хатми Қуръонлар қилишади. Буларнинг барчаси ушбу ойнинг фазилатларидандир.

Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид

Мавзуга оид мақолалар
Савол Мени шундай савол қизиқтиради юртимизда Қуръони Каримнинг қандай кўҳна ва нодир қўлёзмалари борСалом билан, Нодирбек Абдулҳафиз ўғлиМарғилон давоми...

3349 12:00 / 11.06.2020
...Баъзилари, бу ҳақиқатдир, ҳавонинг шиддатли исиб кетишига жаҳаннамдан қайнаб чиққан иссиқлик сабаб бўлади, деганлар. Лекин кўпчилик уламолар, бу ҳақиқат эмас, давоми...

28053 15:45 / 22.01.2019
Солиҳ ибн Аҳмад Ижлий отасидан ривоят қилади .Иёс ибн Муовиянинг олдига учта аёл кириб келди. У ҳузурига кирган аёлларнинг биринчиси эмизикли, иккинчиси бокира, давоми...

1572 08:00 / 21.09.2020
12бобФақиҳ Абу Лайс раҳимаҳуллоҳ айтадилар Инсон илм ўрганиши билганига қаноатланиб қолмаслиги керак. Чунки Аллоҳ таоло дейди.Айтинг биладиган зотлар билан давоми...

1684 19:00 / 25.10.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021