1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Сийрат

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабрга ҳозирлик учун йиғлашлари

12:05 / 24.11.2018 5233 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Барро ибн Озиб розияллоҳу анҳу ривоят қилади:

“Биз Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга эдик. У зот бир жамоатни кўрдилар ва: “Улар нега тўпланиб туришибди?”, деб сўрадилар. “Қабр қазиш учун”, деб жавоб беришди. Шу пайт Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳаяжонландилар. Сўнгра асҳобларидан тезда айрилиб, ҳалиги жамоа томон бордилар ва қабр ёнига ўтирдилар. Нима қиляптилар экан, деб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга қарадим. Муборак бошлари икки қўллари орасида эканини кўрдим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам йиғлар эдилар. Ҳатто кўз ёшлари томчилаб тупроқни ҳўл қилмоқда эди.

Кейин бизга қарадилар ва: “Эй биродарларим! Шундай бир кун учун ҳозирлик кўринг!” дедилар” (“Муснади Аҳмад”, 1/786).


“Пайғамбаримизни йиғлатган ҳодисалар” китобидан

Мавзуга оид мақолалар
. .Умму Салама розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Умму Сулайм Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келди ва.Эй давоми...

9983 14:05 / 15.12.2019
407. Умму Холид бинт Саъид ибн Ос розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади .Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қабр азобидан паноҳ сўраётганларини эшитдим,. Бухорий давоми...

1773 19:00 / 19.04.2024
. .Муғийра ибн Шўъба розияллоҳу анҳунинг мавлолари Варрод розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Муғийра Муовияга.Расулуллоҳ давоми...

3170 14:00 / 07.02.2021
1. Намознинг биринчи ташаҳҳудида.2. Намознинг охирги ташаҳҳудида.3. Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.4. Ийд, Жумъа намозлари хутбасида ва бошқа давоми...

5868 17:29 / 30.03.2018
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар