1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Ал- Хоразмий асос солган янги фаннинг номи

12:05 / 29.07.2019 4645 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Риёзиёт олими ал-Хоразмийдан инсон ҳақида сўрашди. Олим шундай деди:

Агар инсон яхши ҳулқ соҳиби бўлса, у 1 га тенг.

Агар инсон ҳусн соҳиби бўлса, бирнинг ёнига нолни қўш = 10 бўлади.

Агар инсон бой бўлса, яна бир нолни қўш = 100 бўлади.

Агар насл-насабли бўлса, яна бир нолни қўш = 1000 бўлади.

Агар 1 рақами, яъни ҳулқ йўқ бўлиб кетса, инсоннинг қиймати йўққа чиқиб, нолларнинг ўзи қолади = 000.

Британиядаги машҳур журналистлардан бири муаллиф ва бошловчи Эндрью Марр «Дунё тарихи» туркум кўрсатувида бугунги ўзбекларнинг аждодларини алоҳида ҳурмат билан тилга олади.

Хусусан, мазкур дастурлардан бирида ўз даврида бутун Ислом олами олимларига етакчилик қилган Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий даҳосига аталган лавҳа ҳам ўрин олган.

Ғарбда исми Алгоритм, деб бузиб талаффуз қилинадиган олим ёки ал-Хоразмий бўлмаса, компьютер ё қўл телефонлари кашф этилмас эди, шунингдек, ҳар гал қўлингга мобиль телефонингни олганингда, унутма! – деб хитоб қилади атоқли журналист.

Демак, ҳар бир қўл телефони ичида бизнинг аждодимиз Ислом оламининг етук намояндаси ҳақиқий ўзбек мусулмон бор. Бу алломанинг исми эса - Муҳаммад ибн Мусо ал-Хоразмий.

Маълумот ўрнида шуни қайд этиш жоизки, Хоразмийнинг арифметик рисоласи ҳинд рақамларига асосланган ўнлик позицион ҳисоблаш системасининг Европада, қолаверса, бутун дунёга тарқалишида буюк аҳамият касб этди. Европага ҳинд рақамлари араблар орқали ўтганлиги учун улар «араб рақамлари» деб номланган ва ҳозир ҳам шундай деб аталиб келинмоқда. Европаликлар узоқ вақтгача ҳинд рақамларига асосланган ҳисоб тизимини «алгоризми» деб атаб келдилар. Фақат ХVI аср ўрталарида бу ном «арифметика» ибораси билан алмаштирилади. Шундан кейин бугунги кунгача «алгоризм» ёки «алгоритм» деганда ҳар қандай мунтазам ҳисоблаш жараёни тушуниладиган бўлди. Бу ибора билан Хоразмийнинг номи фанга абадий кириб қолди. Хоразмийнинг алгебраик рисоласининг тўлиқ номи – «Ал-китоб ал-мухтасар фи ҳисоб ал-жабр ва ал-муқобала». Рисоланинг номидаги «ал-жабр» ва «ал-муқобала» сўзлари «тўлдириш» ва «рўпара қўйиш» ўрта аср алгебрасининг иккита асосий амалини англатади. «Ал-жабр» сўзи лотинча транскрипцияда «алгебра» бўлиб, Хоразмий асос солган янги фаннинг номи бўлиб қолди.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Ҳажжож Тоийдан ривоят қилинади .Сулаймон ибн Абдулмалик ҳаж қилди. Хизматкори ҳам у билан бирга отланиб, .Эй мўминларнинг амири, менга нима хизмат, деди. Сулаймон давоми...

2377 08:00 / 03.01.2020
Сиз кўриб турган, .Омадли қул, деб номланган мазкур портрет оддий сурат эмас. Бу портрет 1733 йилда инглиз рассоми Уилям Ҳоар томонидан чизилган. Айни пайтда давоми...

2098 20:00 / 29.04.2020
Намозда интизомли бўлиш, қолдирмай ўз вақтида мунтазам адо этиб бориш Аллоҳ таолонинг улкан неъматларидан биридир. Бугунги кунда фарз намозларни масжидда давоми...

3477 15:32 / 07.10.2022
Савол Ўртоғим Тошкент шаҳрида ўқийди, ҳали уйланмаган. Келажакда Тошкентда яшаб қолмоқчи. Тошкентга боришкелишда намозларини қаср ҳолатда адо этади. Шахсий давоми...

3644 16:12 / 24.01.2020
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021