1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

Маккадаги тиббиёт маркази фаолияти юқори баҳоланмоқда

18:15 / 05.08.2019 1989 pdf Ўқиш режими + -

Ўзбекистонлик зиёратчиларнинг охирги гуруҳлари ҳам ҳаж амалини бажариш учун Саудия Арабистонига соғ-саломат етиб келдилар. Ишчи гуруҳи томонидан 7200 нафар ҳамюртимизга муқаддас икки шаҳарда ибодатларни рисоладигидек бажариб, ҳожи мақомига эга бўлишлари учун барча шарт-шароит яратиб берилган. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича матбуот хизмати Макка шаҳридан хабар беради.

Хусусан, уларга сифатли ва тезкор тибий хизмат кўрсатиш мақсадида Макка шаҳрида тиббиёт маркази ташкил этилди.

Дарҳақиқат, “Ҳаж — 2019” мавсумида ҳар бир зиёратчига ўз вақтида тегишли тиббий маслаҳат ҳамда зарур муолажаларни амалга ошириш бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан ўзаро келишувга эришилган. Унга кўра, муборак сафар олдидан ҳамма чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказилган эди. Сафар давомида эса 35 нафар малакали шифокор ҳожиларга туну кун хизмат кўрсатиш учун жалб этилди.

Шифокарлар гуруҳи раҳбари Алишер Соатовнинг айтишича, 40 ўринга мўлжалланган мазкур марказга 140 миллион сўмлик дори-дармон етказиб берилиб, зарур тиббий воситалар  билан жиҳозланди.

— Бизнинг ҳожилар учун яратилган шарт-шароитларга кўпчилик ҳавас билан қарашмоқда, — дейди Алишер Соатов. — Масалан, Саудия Арабистони Ҳаж вазирлиги томонидан зиёратчиларга хизмат кўрсатиш борасида энг юқори ўринларда дея эътироф этилаётган Туркия давлати ҳам Макка шаҳридаги бирор шифохонани ижрага олади. Бизда эса бевосита меҳмонхонанинг ўзида бу хизмат ташкил этилган. Унинг ибодатчилар учун қулай томонлари кўп. Тиббий ёрдамга эҳтиёж сезганда, йўл босиб, юришга ҳожат йўқ. Шифокорларимиз ўша заҳоти кўмак бериш имконияти мавжуд.

Чиндан ҳам, дунёнинг турли бурчакларидан келган ҳожилар билан суҳбатлашиб, шунга амин бўлдикки, ҳали бирор бир мамлакат зиёратчилар учун меҳмонхонанинг ўзида тиббий хизмат йўлга қўймаган. МДҲ давлатларининг аксариятида эса бу йилдан бошлаб шифокорлар жалб этилаётган экан. Бизда эса, бир неча йиллардан бери бу тизим мукаммал ишлаб келмоқда. Демак, Ўзбекистон тажрибаси ўзини оқлаб, бошқа давлатларга ҳам ўрнак бўлмоқда.

— Биз, ўзбекистонлик ҳожилар давлат кўмагини ҳар қадамда ҳис этиб турибмиз, — дейди тошкентлик отахон Шукрулло Ғаффоров. — Ташкилочилик ишлари намунали даража. Айниқса, кўрсатилаётган тиббиёт хизматлардан ҳамма мамнун. Тўғри, бу ерга келишдан олдин ҳамма кўрик ўтказилаган, саломатлиги жойида. Аммо иқлим, об-ҳаводаги ўзгаришлар ҳаммага ҳар хил таъсир қилар экан. Чунки зиёратчиларнинг аксарияти ёши улуғ кишилардан иборат. Шифокорлар гуруҳида тор доирадаги мутахассислар ҳам борлиги уларга яқиндан кўмак бериш, соғлиғини тезда мустаҳкамлаб олишида айни муддо бўлмоқда. Ўз навбатида, куни кеча бир ҳожи онанинг соғлиги билан боғлиқ жиддий муаммо чиққанда, меҳмонхонанинг ўзида тиббий ёрдам кўрсатилиб ҳаёти сақлаб қолингани, ҳатто маккалик шифокорларнинг ҳам эътирофига сазовор бўлганини айтиб ўтиш лозим.

Тиббиёт марказининг 20 ўрни аёллар учун мўлжалланган бўлиб, уларга 10 нафар аёл шифокор томонидан хизмат кўрсатилмоқда. Шифокорлар гуруҳи томонидан эса ҳожилар билан суҳбатлар ўтказилиб, бу йилги ҳаж мавсуми йилнинг нисбатан иссиқ пайтига тўғри келгани, бундай кезларда офтоб уришидан сақланиши, кўпроқ суюқлик ичиш, соябон тутиб юриш зарурлиги ҳақида тушунчалар бериляпти. Аммо ортиқча хавотирланишга ҳожат йўқ. Чунки соҳа мутахассисларининг айтишича, Макка шаҳрида об-ҳаво кўп йиллик меъёрлардан юқори эмас. Айни пайтда Ўзбекистондагига нисбатан яқин ҳарорат кузатилмоқда — 43 даража иссиқ.

Юртимиз зиёратчилари ҳаж ибодатини адо этишга ҳозирлик кўришмоқда.

Islom.uz портали таҳририяти

Мавзуга оид мақолалар
Лондоннинг Сотсбай музейида ташкил этилган аукционда Макка шаҳридаги Масжидул Ҳаромнинг 1888 йилда суратга олинган биринчи тасвири 212 минг паунд стерлинг қарийб 250 давоми...

2330 16:10 / 20.05.2019
Маълумки, бу улуғ бобомиз мақбараси ислом олами учун табаррук зиёратгоҳлардан бири. Бугунги кунда мажмуа шунга муносиб қилиб қайта қурилмоқда. Қарийб 10 минг давоми...

2378 08:20 / 16.07.2022
Бугун 8 август куни юртимиз ҳожилари белгиланган тартибда, муборак ҳаж ибодатини адо этиш учун Мино водийсига чиқиб кетадилар. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита давоми...

1859 10:00 / 08.08.2019
Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги Тошкент ислом институтидан турли сабабларга кўра ўқишдан четлатилган ва узоқ йиллар олдин диний таълим давоми...

1866 13:32 / 13.07.2022
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021