1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Янгиликлар

«Ҳаж-2019» ишчи гуруҳи раҳбари анжуманда иштирок этди

09:45 / 06.08.2019 1612 pdf Ўқиш режими + -

Жорий йилнинг 5 август куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ж.Акрамов Ҳаж вазирлиги томонидан ҳар йили, ҳаж мавсумида ўтказиладиган илмий анжуманнинг 1440/2019 йилги «Ислом — тинч-тотув яшаш ва бағрикенгликдир» номли 44 даврасида иштирок этди. Бу ҳақда Дин ишлари бўйича қўмита матбуот хизмати Макка шаҳридан хабар беради.

Ҳаж вазири Муҳаммад Солиҳ бин Тоҳир Бантан 1440 йил 4 Зулҳижжа куни мамлакат ичкариси ва ташқарисидан келган уламолар, фақиҳлар, мутафаккир ва тадқиқотчилар иштирок этадиган «Ислом — тинч-тотув яшаш ва бағрикенгликдир” мавзусига бағишланган йиллик ҳаж илмий анжуманини очиб берди. Форум Маккаи мукаррамадаги «Ҳилтон» меҳмонхонасида ўз ишини бошлади.

Ушбу форум Ҳаж вазирлиги томонидан 1970 йилдан буён ҳар йили ўтказиб келинадиган энг катта илмий анжумандир. Анжуманда «Илм-фаннинг жамият ҳаётида тутган ўрни», «Тиббий фаолият халқларни ўзаро яқинлаштиришга ҳисса қўшишга муҳим омил», «Ислом ва унинг инсон саломатлигига аҳамияти», «Ислом — ўзаро ижтимоий ёрдам ва инсонпарварлик динидир» каби мавзулар муҳокамаси бўлиб ўтди. Анжуманда подшоҳ девони маслаҳатчиси Шайх Солиҳ бин Ҳумайд, Икки муқаддас масжид ишлари бошқаруви раиси шайх Абдураҳмон бин Абдулазиз ас-Судайс, Уламолар кенгаши аъзоси шайх Саъд бин Носир аш-Шатрий, АҚШлик олим шайх Юсуф Эстес ва дунёнинг бошқа кўплаб таниқли олимлари, тадқиқотчилари иштирок этди.

Islom.uz портали таҳририяти

Манба
religions.uz
Мавзуга оид мақолалар
4 минг йил олдин қурилган Миср пирамидаларининг қандай тарзда қурилгани ҳали ҳам сирлигича қолган. Олимлар бу жумбоқнинг жавобини топган бўлиши мумкин. Мисрда давоми...

4705 18:34 / 19.05.2024
Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш бўйича Давлат қўмитаси Бухоро вилояти ҳудудий бошқармаси делегацияси .ҳалолтуризм, ривожланишининг маркази давоми...

1897 16:40 / 01.07.2019
2019 йилнинг 2 март куни Татаристон Республикаси Дин ишлари бошқармаси томонидан ташкил этилган .Бир кунлик мактаб, лойиҳаси ўз иши бошлайди, деб хабар беради давоми...

2142 07:30 / 27.02.2019
2019 йил 16 август куни Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф жоме масжидида рус миллатига мансуб йигит Ислом динини қабул қилди. Масжид имом ноиби Баҳодир домла давоми...

2382 20:05 / 16.08.2019
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021