1447 йил 18 Рамазон | 2026 йил 07 март, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Мақолалар

Илмга муҳтож эмасман деманг

07:10 / 07.08.2019 2711 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Абу Юсуф раҳимаҳуллоҳ оғир бетоб бўлиб қолди. Устози Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ уни бир неча марта зиёрат қилди. Охирги марта зиёратига келганида шогирдининг аҳволи янада оғирлашган эди. Устоз истиржо («Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи роожиъун» Албатта, биз Аллоҳникимиз ва албатта, биз У Зотга қайтамиз) айтди-да, «Ўзимдан кейин уни имом қилиб тайинламоқчи эдим. Агар у вафот этса, бу илм борасида катта йўқотиш бўлади», деди.

Аллоҳ Абу Юсуфга шифо бериб, касалдан фориғ қилди. Одамлар «Сиз бетоб ётганингизда Абу Ҳанифа шундай деди», дейишди. Абу Юсуф бундан ғурурланиб кетди. Одамларнинг ҳам унга ҳурмати ортди. Фиқҳдан масала айтиш учун алоҳида мажлис тузиб, Абу Ҳанифанинг мажлисига бормай қўйди.

Абу Ҳанифа шогирдининг келмай қўйгани сабабини одамлардан сўраган эди, устози айтган гапдан кейин унинг ўзи фиқҳ мажлиси тузганини айтишди.

Абу Ҳанифа бир кишини чақириб, шундай деди: «Абу Юсуфнинг мажлисига бориб, унга шундай савол бер: «Бир киши бўёқчига кийим олиб борди. Уни бир дирҳамга бўяб беришга келишиб, кийимни ташлаб келди. Бир неча кундан кейин кийимини сўраб борган эди, бўёқчи: «Менда сенга тегишли ҳеч нарса йўқ» деб, кийимни олганини инкор қилди. Кийим эгаси бир муддатдан кейин яна бўёқчининг олдига бориб, кийимини талаб қилди. Бўёқчи унга кийимини бўялган ҳолда қайтариб берди. Шунда кийим эгаси бўёқчига келишилган пулни бериши керакми ёки йўқми?» Агар Абу Юсуф: «Бериши керак» деса ҳам, «Бериши шарт эмас», деса ҳам «Хато қилдинг», дегин».

Ҳалиги одам Абу Юсуфнинг мажлисига бориб, шу саволни берди. Абу Юсуф: «Бериши керак», деб жавоб берди. У одам: «Хато қилдингиз», деди. Абу Юсуф бир муддат ўйланди-да: «Йўқ, бериши шарт эмас экан», деди. У одам яна: «Хато қилдингиз», деди. Абу Юсуф шу заҳоти ўрнидан туриб, Абу Ҳанифанинг олдига келди. Абу Ҳанифа: «Сени бу ерга бўёқчининг масаласи олиб келдими?» деди. Абу Юсуф: «Ҳа», деди. Абу Ҳанифа: «Субҳаналлоҳ! Ким экан у, ўтириб олиб, фатво берадиган? Ижара масаласида тўлиқ жавоб бера олмайди-ю, одамларга Аллоҳнинг динидан гапирадими?» деди. Абу Юсуф: «Эй Абу Ҳанифа, менга бунинг ҳукмини ўргатинг», деди. Абу Ҳанифа: «Бўёқчи кийимни «Мен олмадим», деб инкор қилгандан кейин бўяган бўлса, кийим эгаси унга пул бермайди. Чунки бўёқчи кийимни ўзи учун бўяган ҳисобланади. Агар кийим олганини инкор қилишдан олдин бўяган бўлса, кийим эгаси хизмат ҳақини бериши лозим бўлади. Чунки бу ҳолатда кийимни эгаси учун бўяган бўлади», деди. Шунда Абу Юсуф: «Ким энди мен илмга муҳтож эмасман, деб ўйласа, ҳолига вой!» деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Бир куни Фахри коинот пайғамбаримиз соллоллоҳу алайҳи васалламдан сўрадиларndash Жаннатга кириш учун кўпроқ қайси амалда бардавом бўлиш керакРасуллуллоҳ давоми...

4222 16:31 / 24.10.2018
Яҳё ибн Абу Касирдан ривоят қилинади .Умар ибн Абдулазизнинг ўлим соати келгач, у йиғлади. .Нега йиғлаяпсиз, эй мўминлар амири Сиз туфайли Аллоҳ кўп суннатларни давоми...

3552 07:00 / 15.02.2019
Қуръонда таъкидланишича, бандалар қилётган ҳар битта ишни Аллоҳ кўриббилиб туради. Жумладан, Бақара сурасида шундай дейилган Аллоҳдан қўрқинг Билингки, Аллоҳ давоми...

2817 11:09 / 12.08.2020
Зуннун Мисрий раҳимаҳуллоҳдан ҳикоя қилинади .Аллоҳнинг Байтини ҳаж қилиш мақсадида йўлга чиқдим. Сафар асносида йўлдан адашдим. Бир пайт йўл устига ташлаб давоми...

5238 15:10 / 09.06.2019
Аудиолар

232683 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151184 14:35 / 11.08.2021