1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Икки ҳайит намозида машруъ бўлган зикрлар

12:14 / 08.08.2019 3554 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Икки ҳайит кечасида Аллоҳнинг зикри, намоз ва бошқа тоатлар билан машғул бўлиш мустаҳабдир. Ҳадисда ворид бўлганидек, «Ким ҳайит кечаларини иҳё қилса (уйғоқ ўтказса), қалблар ўладиган кунда унинг қалби ўлмайди» ёки «Ким икки ҳайит кечасида Аллоҳ учун савоб умид қилган ҳолда қойим бўлса, қалблар ўладиган пайтда унинг қалби ўлмайди». Шофеъий ва Ибн Можалар заиф иснод ила ривоят қилишган.

Икки ҳайит кунлари такбир айтиш ҳам мустаҳаб. Фитр (Рамазон) ҳайити куни уйдан чиққанидан то намозгоҳга келгунча такбир айтилади. Қурбон ҳайитида эса, арафа кунининг бомдодидан бошлаб то ташриқ куни охиригача (асрдан кейингача) айтади.

Такбир қуйидагича айтилади:

«Аллоҳу акбар Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд».

Маъноси: Аллоҳ улуғдир, Аллоҳ улуғдир, Аллоҳ улуғдир. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Аллоҳ улуғдир, Аллоҳ улуғдир. Аллоҳга ҳамд бўлсин. Баъзилар:

«Аллоҳу акбар кабийрон, валҳамду лиллаҳи касийрон ва субҳаналлоҳи букротан ва асийла, Лаа илаҳа иллаллоҳ ва ла наъбуду илла иййаҳу мухлисийна лаҳуддийна ва лав кариҳал кафирун, Лаа илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу содақо ваъдаҳу ва насоро ъабдаҳу ва ҳазамал аҳзаба ваҳдаҳу Лаа илаҳа иллаллоҳу валлоҳу акбар» деб айтса ҳам яхши», дейишган.

Маъноси: Аллоҳ улуғларнинг улуғидир, унга кўп ҳамдлар бўлсин. Эртаю кеч Аллоҳни поклаб ёд этурман. Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Унга ибодат қилиб, Унинг динида холис бўламиз, гарчи кофирлар кариҳ кўрсалар ҳам. Якка Аллоҳдан бошқа илоҳ йўқ. Аллоҳ улуғдир.

Имом Нававийнинг «Ал-Азкор» китобидан

Мавзуга оид мақолалар
Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиУ зот Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бир аёлнинг ҳузурига кирдилар. Унинг олдида данак ёки давоми...

4093 11:40 / 16.05.2019
Уммул мўминийн Жувайрия розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам эрталаб субҳ намози пайтида унинг ҳузуридан чиқиб кетдилар. У давоми...

3765 08:39 / 15.12.2018
Абу Бакра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қийинчилик пайтларидаги дуолар ушбулардир, деб айтдилар давоми...

1929 10:50 / 25.11.2024
. . .Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам .Аллоҳим Албатта, мен Сендан песликдан, жинниликдан, моховдан ва ёмон дардлардан паноҳ сўрайман,, дер эдилар,. Абу давоми...

598 07:28 / 08 февраль
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021