1447 йил 20 зулҳижжа | 2026 йил 06 июнь, шанба
Минтақа:
ЎЗ UZ RU EN
Кун дуоси

Ихлос билан дуо қилиш

06:00 / 12.10.2025 1431 pdf Ўқиш режими + -

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

عَنْ أَنَسٍ رَضِي اللهُ عَنْهُ أَنَّهُ كَانَ مَعَ رَسُولِ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ جَالِسًا فِي الْمَسْجِدِ وَرَجُلٌ يُصَلِّي ثُمَّ دَعَا: اللَّهُمَّ إِنِّي أَسْأَلُكَ بِأَنَّ لَكَ الْحَمْدَ لَا إِلَهَ إِلَّا أَنْتَ الْمَنَّانُ، بَدِيعُ السَّمَاوَاتِ وَالْأَرْضِ، يَا ذَا الْجَلَالِ وَالْإِكْرَامِ، يَا حَيُّ يَا قَيُّومُ، فَقَالَ النَّبِيُّ r: لَقَدْ دَعَا اللهَ بِاسْمِهِ الْعَظِيمِ الَّذِي إِذَا دُعِيَ بِهِ أَجَابَ، وَإِذَا سُئِلَ بِهِ أَعْطَى. رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам билан масжидда ўтирган эдик. Бир киши намоз ўқир эди. Сўнгра у:

«Аллоҳим! Мен Сенга ҳамд бўлгани учун, Сендан ўзга илоҳи маъбуд йўқ бўлгани учун, Маннон, осмонлару ерни тенги йўқ қилиб яратувчи, жалол ва икром соҳиби бўлганинг учун Сендан сўрайман. Эй Ҳайй, эй Қойюм!» деб дуо қилди.

Шунда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Батаҳқиқ, у Аллоҳга дуо қилса, ижобат қиладиган, сўраса, берадиган Исми Аъзами ила дуо қилди», дедилар».

Абу Довуд ва Термизий ривоят қилганлар.

Бу ҳадиси шарифда Аллоҳ таолонинг бир неча исмлари зикр қилинган бўлса ҳам, улардан қай бири Исми Аъзам эканини билиб бўлмайди.

Барча уламолар Аллоҳ таолонинг Исми Аъзами ила дуо қилинса, қабул бўлишига ҳеч қандай шубҳа қилмаганлар. Аммо Исми Аъзам ҳақида келган ривоятлар ҳар хил бўлгани учун Аллоҳ таолонинг исмларидан қайси бири Исми Аъзам экани ҳақида ихтилоф қилганлар.

Хулоса қилиб айтиладиган бўлса, қуйидаги исмлардан бири Исми Аъзам бўлади:

1. Аллоҳ.

2. Аллоҳ, ар-Роҳман ар-Роҳийм.

3. ар-Роҳман ар-Роҳийм, ал-Ҳайй ал-Қойюм.

4. ал-Ҳайй ал-Қойюм.

5. ал-Ҳаннон ал-Маннон, Бадийъус самаавати вал-Арзи, Зул Жалали вал-Икром.

6. Бадийъус самаавати вал-Арзи, Зул Жалали вал-Икром.

7. Зул Жалали вал-Икром.

8. Аллоҳу лаа илааҳа иллаа ҳу, ал-Аҳад ас-Сомад аллазии лам ялид ва лам ювлад ва лам якун лаҳу куфуван аҳад.

Ибн Ҳажар: «Исми Аъзам ҳақида келган ривоятлар ичида энг кучлиси шу», деганлар.

9. Робб. Робб.

10. Маликул мулк.

11. Лаа илааҳа иллаа анта, субҳанака иннии кунту миназзолимийн.

12. Калимату тавҳид.

13. Ҳуваллоҳуллазии лаа илааҳа илла ҳува Роббул аршил азийм.

14. Асмааул ҳусна – гўзал исмлар ичига беркитилган.

15. Банда чин дилдан, Аллоҳ таолодан бошқани хаёлига келтирмай, ихлос билан дуо қилса, Парвардигорнинг ҳамма исми ҳам Исми Аъзам бўлади.

16. Аллоҳумма.

17. Алиф лаам мийм.

Ушбу маълумотлар остида келган ҳадиси шарифлардаги дуоларнинг арабча матнини ёдлаб олиб, дуо қилиб юрилса, ижобат бўлиши умид қилинади.

«Ҳадис ва ҳаёт» китобининг 35-жузи

Ўзбекистон Республикаси Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2023 йил 2 августдаги 02-07/6202-рақамли хулосаси асосида тайёрланди.

Манба
islom.uz
Мавзуга оид мақолалар
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинадиРасулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар.Ким бомдод намозидан сўнг бир гап гапиришидан олдин .Ла илаҳа давоми...

18139 08:28 / 07.02.2019
Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам.Ким масжидда шеър айтган кишини кўрса, Аллоҳ тишингни синдирсин, деб уч марта давоми...

3764 14:08 / 24.10.2019
Таҳоратнинг аввалида .Бисмиллаҳир роҳманир роҳийм,, деб айтиш мустаҳаб қилинган. .Бисмиллоҳ,, деса ҳам кифоя. Соҳибларимиз айтишади .Агар таҳоратнинг аввалида давоми...

1825 09:45 / 02.12.2024
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам .Ким менга битта салавот айтса, Аллоҳ таоло унга ўнта салавот айтади,, давоми...

1717 09:20 / 30.04.2025
Аудиолар

232737 11:58 / 10.10.2018
«Ҳилол» журнали
Китоблар

151290 14:35 / 11.08.2021